Эрон Ислом республикаси ва Россия Жанубий Кавказ муаммоларини ҳал қилишни таъкидладилар
Эрон ва Россия президентлари минтақавий ўзгаришларнинг сўнгги ҳолатини кўриб чиқиб, икки давлат ўртасидаги мулоқотида Жанубий Кавказ минтақасидаги муаммоларни ҳал қилиши ҳамда, “3+3” кўринишдаги мулоқотлар ва минтақа билан боғлиқ масалаларга хорижликларрнинг аралашувига йўл қўймаслик зарурлигига урғу бердилар.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси Иброҳим Раисий Россия президенти Владимир Путин телефон орқали суҳбатида икки давлат ўртасидаги муносбаталарни ривожланишини ижобий сифатида баҳолаб, қўшма ўзаро келишувлари ва режаларни амалга ошиши, айниқса транзит, транспорт, энергия алмашинуви ва "Шимол -Жануб" йўлагининг қурилишини якунлаш масаласига алоҳида эътибор қаратди.
Иброҳим Раисий Россиянинг Эроннинг БРИКС гуруҳига аъзо бўлишни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдириб, БРИКС гуруҳини кўп қутбли дунёни шакллантиришда самарали ривожланаётган ташкилотлардан гири эканлиги ва Эрон , Россия ва бошқа аъзо давлатлар ўртасидаги икки томонлама, минтақавий ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш учун мос майдондир деб изоҳлади.
Путин ҳам телефон орқали бу суҳбат жараёнида Эрон ва Россия ўртасидаги савдо ҳажми ўтган йили рекорд даражада бўлганини маълум қилди.
Владимир Путин Рашт -Астара темир йўли имкон қадар тезроқ амалга оширииши, Эрон, Озарбойжон республикаси ва Россия темир йўл линияларини бир-бирига улашига ва унинг ушбу мамлакатлар ўртасидаги садвр айирбошлаш ҳажмининг ошишига сезиларли таъсирига умид билдириб Эронни Россиянинг стратегик ҳамкори сифатида баҳолади.