Волейбол бўйича Эрон миллий термаси Ханчжоудаги Осиё чемпионатида ғолиб чиқди
Эрон Ислом Республикаси волейбол терма жамоаси Осиё ўйинларининг финал учрашувида Хитой термасини мағлуб этиб кетма-кет уччинчи марта Осиё чемпиони бўлди.
Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган 2022 йилги Осиё ўйинларининг эркаклар ўртасидаги волейбол мусобақасининг сўнгги куни бугун 5 та ўйин билан давом этди. Эроннинг волейбол бўйича термаси финалда хитойлик рақиби билан тўқнаш келди ва мезбонни 3:1 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлди.
Эронлик мураббий Беҳрўз Атоий шогирдлари бу баҳснинг биринчи сетида Хитойга 25:19 ҳисобида имкониятни бой беришди аммо иккинчи-тўртинчи сетларида мос равишда 25:14 , 25:22 ва 26: 24 очколар билан ғалаба қозониб кетма-кет уччинчи марта Осиё чемпион бўлди.
Мазкор турнирнинг тасниф учрашувида Япония ва Қатар терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишди ва японияликлар Қатарни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб Осиё ўйинларининг эркаклар ўртасидаги волейбол турнирининг бронза медалини қўлга киритди.
Эрон волейбол терма жамоаси Осиё ўйинларининг ушбу даврида 11-марта иштирокни бошдан кечиди ва кетма-кет уччинчи чемпионлик ва олтин медални қўлга киритди.
Эрон волейболчилари олдинги 10 мавсумда иккита олтин медални /2014 ва 2018/ учта иккинчи ўринни /1958, 2002 ва 2010/ ва битта уччинчи ўринни /1966/ қўлга киритган.