Эрон "Нур 3" тасвирий сунъий йўлдошини муваффақиятли учирди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i88240-Эрон_Нур_3_тасвирий_сунъий_йўлдошини_муваффақиятли_учирди
Эрон алоқа ва ахборот технологиялари вазири " Нур 3" тасвири сунъий йўлдоши муваффақиятли учирилганини маълум қилди.
(last modified 2025-11-23T08:33:04+00:00 )
сентябр 27, 2023 16:05 Asia/Tashkent

Эрон алоқа ва ахборот технологиялари вазири " Нур 3" тасвири сунъий йўлдоши муваффақиятли учирилганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг  хабар қилишича, Эрон Ислом Респубилкаси алоқа ва ахборот технологиялари вазири Исо Зореъпур ижтимоий тармоқда Нур 3 сунъий йўлдоши муваффақиятли орбитага чиқарилганини таъкидади.

Эрон алоқа ва ахборот вазири сўзларининг бошқа қисмида  Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Аэрокосмик кучлари мутахассисларининг саъй-ҳаракатлари билан " Нур 3" тасвирий сунъий йўлдоши Эроннинг " Қосид" ташувчи сунъий йўлдоши билан ернинг 450 км орбитасига муваффақиятли жойлаштирилди деб эълон қилди.

Исо Зореъпур шунингдек бу йил Эрон мамлакати космик саноати учун самарали йил бўлади деб изоҳлади.