Эрон президенти Покистоннинг Балучистон штатидаги террорчилик ҳужумни кескин қоралади
Эрон президенти ўз мактубида Покистон мамлакатининг Балучистон вилоятида содир этилган қўрқоқларча террорчилик ҳужумни қоралаб бу ҳаракатлардан мақсад мусулмонлар ўртасида бўлиниш яратишдир деб эълон қилди.
Кеча Покистоннинг Балучистон вилоятининг Мастунг шаҳрида Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ нинг валодата кунари муносабати билан ўтказилган оммавий юриш чоғида юз берган портлаш оқибатида 53 киши қурбон бўлиб ўнлаб кишилар жароҳатланди. Покистоннинг Балучистон штатида пайғамар /с/ валодат кунлари юриши иштирокчиларига қарши содир этилган қонли портлашдан бир неча соат ўтгач бу мамлакат шимоли-ғарбида яна яна икикта худкушлик ҳужум оқибатида 5 киши ҳам қурбон бўлди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий Покистоннинг Балучистон штатида содир бўлган теракт ортидан бу мамлакат ҳукумати ва халқига ҳамдардлик билдириб Эрон Ислом республикаси терроризм ва экстермизмнинг ҳар қандай кўриниши ва турига қарши курашда Покистон билан ҳамкорлик қилишга қатъий тайёрлигига тўхталиб халқаро ҳамжамият айнқиса ислом мамлакатларини бу жиноий ҳаракатга жиддий муносабатда бўлишни ва бундай аччиқ воқеалар такрорланишини олдини олишга чақирди.
Покистоннинг Балучистон штати ахборот вазири Жон Ачикзай ҳам кўплаб жароҳатланганларнинг аҳволи оғир ва қурбонлар қони ортиши эҳтимоли борлигини истисно қилмади.
Ҳозиргача ҳеч бир гуруҳ ва ё шахс бу портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олгани йўқ.