октябр 02, 2023 11:32 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари 2 мингдан ортиқ маҳкумларнинг амнистия ёки жазо муддатини қисқартиришга розилик бердилар
    Инқилоб раҳбари 2 мингдан ортиқ маҳкумларнинг амнистия ёки жазо муддатини қисқартиришга розилик бердилар

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Эрон судлари томонидан ҳукм қилинган 2 мингдан ортиқ маҳбусларнинг амнистия ва ёки жазо муддатини қисқартириш ва енгиллаширишига рози бўлдилар.

Ислом  Инқилоби олий раҳнамоси девони ахборот базасининг хаар қилишича, Эрон олий суди раисининг таклифи ҳамда рабиул-аввал ойи яъни ислом пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ ва ул зотнинг суюкли невараларидан бири Имом Жаъфар Содиқ валодат кунлари муносабати билан  бу амнистия ва ёки жазо муддатини қисқартириш амалга оширилади.

Эрон олий суд раиси ўз мактубида жамоат ва инқилобий судлар, қуролли кучларнинг суд ташкиилоти ва ҳукумат жазо ташкилоти томонидан ҳукм қилинган 2 минг 284 кишига нисбатан амниятия қўлланилиши ва ёки жазо муддати  қисқартирилиши ва енгиллаштирилишини сўраган.

Эслатиб ўтамиз эртага -сешанба ҳижрий -қамарий 1445 йил рабиул-аввал ойининг 17 куни милодий ҳисоб билан 2023 йил 3 октярбь ислом азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад /с/ валодат кунлари ва ул зотнинг суюкли невараларидан бири имомат ва вилоят осмонининг 6-ёрқин юлдузи Имом Жаъфар Содиқ /а/ таваллуд топган кунига тўғри келади.

Ёрлиқ