Носир Канъоний: дипломатия ва хабар алмашиш жараёни турли йўналишларда давом этмоқда
Эрон ТИВ матбуот котиби дипломатия йўли Эрон миллати манфаатларига хизмат қилар экан, давом этади, аммо биз буни кутиб турмаймиз деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Чофий бугун ҳафталик матбуот анжуманида биз бир неча бор томонларнинг шу жумладан АҚШнинг Комплекс ҳаракатлар режасига босқичма-босқич ва қатъий қайтиши бўйича музокаралар жараёнига риоя қилишимизни эълон қилдик ва музокаралар жараёнини барча томонлар Комплекс ҳаракатлар режасига қайтиши учун тўғри жараён сифатида баҳолаймиз деб изоҳлади.
У сўзларининг бошқа қисмида бу борада АҚШ билан билвосита музокаралар олиб борилди ва баъзи дўст ҳукуматлар томонларниг фикрларини бир-бирига яқинлаштириш бўйича ташаббуслар таклиф қилди деб маълум қилди.
Айрим дўст давлатлар томонидан таклиф қилинган ташаббуслар жумладан Уммон султонининг режаси янги келишув ва режа эмас балки барча томонларни Комплекс ҳаракатлар режаси доирасида қайтариш ва бу доирада мамлакатлар мажбуриятларини ижро этиш учун қарашларни яқинаштириш ташаббусларидир деб таъкидлади Канъоний.
Эрон Ислом Республикаси ТИВ матбуот котиби шунингдек, биз золимона санкцияларни бекор қилиш бўйича келишувга қайтиш тарафдоримиз ва биз бу йўналишда ҳаракат қиламиз. Бундан ташқари биз санкцияларни зарарсизлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар жараёнига амал қиламиз ва шу йўлдан борамиз деб деб қўшимча қилди.
Эрон ТИВ матбуот котиби ўз сўзларида, ҳозирги вазият АҚШнинг келишувга масъулият билан қайтишга жиддий эътибор бермаслигининг натижаси эканлигига тўхталиб, ўзаро келишув йўли икки томонлама ва Эрон ўз манфаатлари доирасида бўлса шу йўлдан боради. Хабар алмашинуви турли йўллардан давом этмоқда ва бу дипломатик йўл биз ҳали ҳам бу йўлни ўйин йўли сифатида ҳисоблаймиз ва қўнғироқлар ва суҳбатлар ва хабарларни узатиш ҳали ҳам ўрнатилган ва давом этмоқда деб аниқлик киритди.