октябр 03, 2023 17:24 Asia/Tashkent
  • Эрон минтақадаги геосиёсий ўзгаришлага яна қарши чиқди
    Эрон минтақадаги геосиёсий ўзгаришлага яна қарши чиқди

Эрон Ислом республикаси Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Алиакбар Аҳмадиён Арманистон Миллий Хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григориян билан учрашганида Кавказ минтақасидаги сўнги ўзгаришлар ва барча томонларнинг минтақада тинчлик ва хавфсизликни ўрнатиш учун саъй-ҳаракатлари зарурлигига тўхталиб, минтақанинг геополитикасидаги ҳар қандай ўзгариш беқарорлик ва инқирознинг кучайишига сабаб бўлади де

Эрон Ислом Инқилоби олий раҳнамосининг Эрон Миллий Хавфсизлик Олий кенгашидаги вакили бўлган Алиакбар  Аҳмадиён шунингдек Эроннинг қўшнилар билан ҳамкорлик ва муносбаталарини ривожлантириш, ҳар қандай кескинлик ва зиддиятлардан холи минтақа яратиш борасидаги принсипиал ва ўзгармас сиёсатини тушунтириб, минтақа давлатлари ўртасидаги очиқ ва конструктив мулоқотларр хавфсизлик, мутаносиб ривожланиш ҳамда минтақа халқлари фаровонлиги ва тинчлиги учун асос бўлади деб изоҳлади.

Эрон ва Арманистон расмийларининг учрашуви ва муҳокамаси Кавказ минтақасидаги ўзгаришлар яна диққат марказида бўлган ва Арманистон эса мустақилликка эришган 1991 йилда Совет Иттифоқи парчаланганидан бери ўзининг энг оғир сиёсий инқирозлардан бирига дуч келгани пайтида содир бўлмоқда.

Яқинда Туркия мамлакати кўмагида Озарбойжон Республикаси Тоғли Қорабоғ ҳудудида ҳарбий амалиёт ўтказди. 30 йил давомида халқаро тан олинмаган ҳолда ўз ички ишларини бошланиб кетаётан  Қорабоғ.

Қорабоғдаги бўлғунчи кучлари Озарбойжон республикаси армияси блокадаси уларнинг зарурий таъминотига тўсиқ қўйганидан кейин таслим бўлди ва уларнинг сиёсий раҳбарлари йил охиригача ҳукуматни тарқатиб юборишларини айтишди.

Арманистон шунингдек тинчликпарвар кучларни Озарбйожон респуликасининг сўнгги жанговар ҳаракатларнинг олдини олишга қодир эмасликда айблади ва бу эса бу мамлакат ҳукуматига кўра, Арманистонга қарши янги ҳудудий таҳдидларни келтириб чиқариши мумкин.

Воқеалар Қорабоғда яшовчи арманларининг катта селига сабаб бўлди. Озарбойжон Республикаси президенти Илҳом Алиев бундан олдин Қорабоғ минтақаси арманларининг ҳуқуқлари ҳурмат қилишларини айтганди аммо Тоғли Қорабоғнинг арман аҳолиси этник тозалашдан қўрқиб Озарбойжон республикаси ҳукумати остида яшашни истамаслигини таъкидлади.

Эрон  ва Кавказ

 

Айни пайтда мухолифат Арманистон бош вазири Никол Пашинянга қарши норозилик намойишлари ўтказди чунки улар уни Тоғли Қорабоғни ҳимоя қила олмсликда айбламоқда.

Шунингдек принсипиал ва мантиқий сиёсат асосида қўшни давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳар доим қўллаб-қувватлаган Эрон Ислом ремспубликаси бу давлатни босиб олиниши ёки бўлинишига қарши бўли географик чегараларнинг ўзармаслигини таъкидламоқда.

Эрон Ислом Республикаси Арманистон томонидан Озарбойжон республикасининг Тоғли Қорабоғ ва яна 7 шаҳарнинг босиб олинишига қарши бўлганидек Туркия ҳукуматини Боку билан боғлаш баҳонасида Арманистоннинг бир қисмининг босиб олинишига ҳам қаршидир чунки мамлакатларнинг ҳудудий яхлитлигини бузиш ва географик чегараларни ўзгартириш минтақада жиддий зарар етказади ва хавфсизликига таҳдид ҳам солади. Бундан ташқари бу мамлакталарнинг иқтисодий тараққиётига тўсқинлик ҳам қилади.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаийнинг 2022 йил 19 июл куни Туркия президени Ражаб Тойиб Эрдуғанни қабул қилганида Тоғли Қорабоғнинг Озарбойжон республикасига қайтарилишидан мамнунлигини билдириб, Эрон ва Арманистон чегарасини тўсиш сиёсати эса Ислом Республикаси бунга қарши чиқади чунки бу чегара минг йиллик алоқа йўлидир деб эълон қилгандилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари Россия президенти Владимир Путин билан ҳам учрашувда Эрон Ислом республикаси  Эрон ва Арманистон чегарасининг ёпилигшига олиб келадиган сиёсат ва дасурлоарига ҳеч қачон тоқат қилмайди деб айтгандилар.

Эрон нуқтаи назаридан Жанубий Кавказдаги  ҳозирги инқироз ва унинг муаммолари, жумладан чегара ихтилофлари ва Қорабоғ аҳолисининг ҳуқуқлари ва хавфсизлиги ҳам Ғарб томонлари ва сионистик режимнинг иштироки ва иштирокисиз мулоқоти орқали ҳал қилиниши керак.

Эрон Ислом республикаси ҳам минтақа давлатларининг тарангликни бартараф этишдаги ролига урғу бериб ҳар доим 3+3 /Эрон, Россия, Грузия, Туркия, Озарбойжон республикаси ва Арманистон/ учрашувини ўтказиш орқали мавжуд келишмовчиликларни ҳал қилишга ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилган.

Ёрлиқ