октябр 04, 2023 12:52 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: Теҳрон ва Риёз ҳукуматлари муносабатлари олдинга силжимоқда
    Эрон ТИВ раҳбари: Теҳрон ва Риёз ҳукуматлари муносабатлари олдинга силжимоқда

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён "Ал-Иттиҳод" ва "Сепоҳон" футбол жамоалари ўртасидаги футбол ўйини воқеларига тўхталиб Теҳрон ва Риёд ўртасидаги алоқалар олдинга силжишини ва спортнинг сиёсий дастагига айланишига йўл қўймаслик кераклигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз душанба оқшомида Эроннинг " Сепоҳон" ва Саудия Арабистонининг " Ал-Иттиҳод" клублари ўртасидаги  учрашув Саудия Арабистни  жамоасининг нопрефессионал ва ғалати ҳатти-ҳаракатлари сабаб бекор қилинди, шу сабабли ушу воқеа юзасидан турли тахминлар пайдо бўлди.

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён бугун вазирлар маҳкамаси йиғилишида журналистлар билан суҳбатида, "Ал-Иттиҳод" ва "Сепоҳон" клублари ўртаисдаги футбол ўйини бекор қилинганда Саудия Арабистони ТИВ раҳбари билан суҳбатлашганини хабар қилди.

Абдуллоҳиён Осиё Футбол конфедерациясига ушбу масалага техник асосида изоҳ беришини тавсия қилди.

У сўзларининг бошқа қисмида Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида ўйин ҳар икки томон келишлган вақтда ўтказилиши ҳақида келишув борлигини қўшимча қилди.

Эрон ТИВ раҳбари Вашингтон ҳукумати АҚШ Комлекс ҳаракатлари режасига қайтиш истаги йўқлигини эълон қилгани ҳақидаги саволга жавобан, АҚШ икикюзламачилик қилаётганини  қўшимча қилди.

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари ўз сўзларида Эрон дипломатия ва музокаралар йўлидан бораётганини ва келишув нуқтасига яқинлашганимиздан сўнг бу ҳақда хабардор қилинишини таъкидлади.

Амир Абдуллоҳиён шунингдек Эрон ва бошқа давлатлар ўртасида сайёҳлик визалари бекор қилиниши ҳақда хабар қилиб Эрон аллақачон ўнлаб мамлакат билан туризм учун визани бекор қилган деб айтди.

Ёрлиқ