Генерал Боқирий: Эрон ҳукумати Арманистон ва Озарбойжон республикаси чегараларига кузатувичилар юборишга тайёрдир
(last modified Wed, 04 Oct 2023 09:27:48 GMT )
октябр 04, 2023 14:27 Asia/Tashkent
  • Генерал Боқирий: Эрон ҳукумати Арманистон ва Озарбойжон республикаси чегараларига кузатувичилар юборишга тайёрдир
    Генерал Боқирий: Эрон ҳукумати Арманистон ва Озарбойжон республикаси чегараларига кузатувичилар юборишга тайёрдир

Эрон Ислом республикаси қуролли кучлари Бош штаби раиси Эрон Арманистон ва Озарбойжон республикаси чегараларига кузатувчиларни юборишга тайёр деб хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи генерал Муҳаммад Боқирий  Теҳронда Арманистон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григориян билан учрашувда жанубий Кавказдаги хавфсизлик ўзгаришлар ва тенденциялари минтақа хавфсизлигига таъсир қилишини таъкидлаб, минтақада кескинликнинг давом этиши икки давлат Арманистлн ва Озарбойжон республикаси ва минтақадаги бошқа давлатларнинг манфаатига мос эмас деб изоҳлади.

Генерал Муҳаммад Боқирий ўз сўзларида саъй-ҳаракатлар ушбу келишмовчилик ва кескинликларни бартараф этишга қаратилиши керак ва Эрон бу тарангликни бартаарф этишга ёрдам беришга тайёр деб изоҳлади.

Эрон Ислом республикаси қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи шунингдек минтақадан ташқари кучларнинг мавжудлигнини минтақа тинчликига зид эканлигига тўхталиб, минтақадаги тинчлик ва осойишталик барча мамлакатлар манфаати учун эканлигини ва минтақадаги хавфсизликни минтақа давлатлари таъминлаши кераклигини қўшимча қилди.

Эроннинг ушбу юқори мартабали ҳарбий қўмондони минтақада инқирозни юзага келтиришга асос йўқлигини баён этиб бўлиниш ва тартибсизликларни келтириб чиқариш чет элликларнинг сиёсати бўлиб минтақа давлатлари ўз муаммоларини мулоқот орқали ҳал қилишлари керак деб аниқлик киритди.

Генерал Боқирий сўзларининг бошқа қисмида минтақадан ташқаридан янги ўйинчиларнинг мавжудлиги АҚШнинг Арманистондаги яқинда ўтказган машғулотларнинг мураккаблиг ва беқарорлигини янада кучайтиришини маълум қилди.

Учрашувда Арманистон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби ҳам Кавказдаги ўзгаришлар ҳақида ҳисобот тақдим этди.