октябр 05, 2023 10:17 Asia/Tashkent
  • Раисий: Эроннинг позицияси Озарбайжон Республикаси ва Арманистон муаммоларини мулоқот орқали ҳал қилишдир
    Раисий: Эроннинг позицияси Озарбайжон Республикаси ва Арманистон муаммоларини мулоқот орқали ҳал қилишдир

Эрон Ислом Республикаси Президенти Кавказ минтақасида бегоналарнинг мавжудлиги ва аралашувига қарши эканлигини эълон қилиб, Эрон Ислом Республикасининг Озарбайжон Республикаси ва Арманистон масалаларини мулоқот орқали ҳал қилиш позициясини таъкидлади.

Эрон президенти ахборот базасига кўра; Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий Теҳронда Арманистон Олий Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григорян билан учрашувда икки давлат ўртасидаги тарихий ришталарга асосланган, қўшничилик имтиёзларига эга ва  турли соҳаларда конструктив муносабатларга баҳо берди.

Минтақадаги давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш зарурлигини таъкидлаган Раисий, Кавказдаги ҳар қандай геосиёсий ўзгаришларни қабул қилиб бўлмайдиган ва минтақа давлатларининг манфаатларига зарар етказувчи деб ҳисоблади ва Қорабоғ минтақасида арманларнинг ҳуқуқлари ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш зарурлигини таъкидлаб, Эрон Ислом Республикасининг Кавказ минтақасида тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни ўрнатиш ва қўллаб-қувватлашда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидлади.

Арманистон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Армен Григорян Эрон Ислом Республикаси Президентига Кавказ минтақасидаги сўнгги воқеалар бўйича ҳисобот тақдим этар экан, ўз мамлакати Эрон Ислом Республикаси билан муносабатларни қадрлашини ҳам таъкидлади ва минтақа давлатларининг миллий суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш зарурлиги учун Эрон томонидан қўллаб-қувватланишига алоҳида аҳамият берилганлиги юқори баҳоланиб, миннатдорчилик билдирилди.

Арманистоннинг Эрон Ислом Республикаси билан алоқалар ва ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиши ва тайёрлигини таъкидлаган Григорян, икки давлат турли даражадаги муносабатларда сакрашга эришишига умид билдирди.

Ёрлиқ