Эронлик курашчилар Ханчжоудаги Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритдилар
(last modified Thu, 05 Oct 2023 11:51:51 GMT )
октябр 05, 2023 16:51 Asia/Tashkent
  • Эронлик курашчилар Ханчжоудаги Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритдилар
    Эронлик курашчилар Ханчжоудаги Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритдилар

97 кг вазн тоифасида эронлик курашчи хитойлик рақибини мағлуб этиб, Осиё ўйинларининг олтин медалига сазовор бўлди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилаётган 2023-йилги Осиё ўийнларининг  юнон-рум кураши бўйича иккинчи ва сўнги кунги баҳслари давомда эронлик курашчи, жаҳоннинг битта олтин, иккита бронза ва Олимпия ўйнларининег битта бронза медали совриндори  Муҳаммадали Соравий 97 килограмм вазн тоифасида Эрон шарафини ҳимоя қилиб финал уч\рашувида хитойлик рақибига қарши гиламга чиқди ва якунда уни 5:1 ҳисобида мағлуб этиб Осиё чемпионига айланди.

130 кг вазн тоифасида Эроннинг бошқа вакили Амир Мирзода ҳам хитойлик рақибидан устун келиб Осиё ўйинларида Эроннинг юнон- рум курашининг иккинчи олтин медалини арғумон қилди.

67 кг вазн тоифасида ҳам эронлик курашчи Дониёл Сўҳробий бронза медални қўлга киритди.

Шунингдек эронлик спортчи аёл скейт ёки конки мусобақасида иккинчи ўринни эгаллади.

Бундан ташқари  Ханчжоудаги ўйинларда эронлик спортчи аёл конкида учиш бўйича  рекордини янгилади ва 3 -ўрнига сазовор бўлди.