Теҳрон ҳукумати Тинчлик учун Нобел мукофотини Эрон фуқаросига берилишига муносабат билдирди
Эрон ТИВ матбут котиби Эрон мамлакати БМТнинг асосчиларидан бири сифатида тинчликни холисона амалга оширишга урғу бериш билан бирга тинчлик ва унинг амалга оширилиши суиистеъмол қилинишини ҳеч қачон истамайди деб айтди.
Кеча Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Тинчлик бўйича Нобел қўмитасининг Эрон фуқапросига мукофотни бериш бўйича сиёсий ҳаракатларига жавобан Эрон Ислом республикаси қонунларни қайта -қайта бузганлик ва жиноий ҳаракатлар содир этганлик учун ҳукм қилинган шахсга мукофот берилишини нохолис ва сиёсий мақсадли ҳаракат сифатида билади ва уни қоралайди деб изоҳлади.
Нобел тинчлик қўмитасининг ҳаракати баъзи Европа ҳукуматлари шу жумладан Нобел қўмитаси, штаб-квартирасининг интервнесион ва анти- Эрон сиёсатига мос келадиган ҳаракатдир ва бу эса унинг дастлабки мақсадларидан чиққани ва тинчлик қўмитасининг инструментал эксплуатациясини кўрсатади деб қўшимча қилди Носир Канъоний.
У шунингдек бу қўмита баёнотида Эрондаги ўзгаришлар ҳақида нотўғри ва ёлғон даъволар мажудлиги ва бу баъзи Европа ҳукуматларининг янгиликларини сохталаштириш ва Эроннинг ички ўзгаришлари ҳақида чалкаш ва ғайритабиий ривоятларни ишлаб чиқаршга бўлган ёндошувидан далолат беради деб таъкидлади.
Эрон Ислом Республикаси ТИВ матбуот котиби сўнгги 40 йил ичида айрим Ғарб давлатларининг Эронга қарши иқтисодий ва ғайриинсоний террорзимни ўз ичига олган сиёсий ва иқтисодий босимларга тўхталиб инсон ҳуқуқлари даъвогарлари ҳеч қачон бу жиноятларни қоралашга ёки Эрон халқининг шавфқатсиз, аксилинсоний санкциялар ва Ғарбнинг халқаро мажбуриятларига зид бўлган ноёб қаршилигини ҳурмат қилишга журъат этмаган деб аниқлик киритди.
Носир Канъоний ўз сўзларида Тинчлик бўйича Нобел қўмитасининг сўнгги ҳаракати Ғарб доираларининг Эронга қарши босимлари занжирининг яна бир ҳалқаси эканлиги ва Эрон Ислом Республикасининг бутун дунёда тинчлик ва адолат ўрнатиш идеали бўлганига тўхталиб, Нобел тинчлик қўмитасига қуйидагича тавсия қилди: айрим Ғарб давлатларининг сохта сиёсатини амалга оширишда восита ролини ўйнаш ўрнига, тинчлик ва адолат маданиятини дунёда ва халқлар орасида сидқидилдан тарғиб қилишга интилаётган шахслар ва ёки ташкилотларга Нобел тинчлик мукофотини беришингиз керак.