октябр 08, 2023 19:00 Asia/Tashkent
  • Иброҳим Раисий Ҳамас ҳаракати етакчилари Зиёд Ан-Нахола ва Исмоил Ҳания билан телефон орқали суҳбатлашди
    Иброҳим Раисий Ҳамас ҳаракати етакчилари Зиёд Ан-Нахола ва Исмоил Ҳания билан телефон орқали суҳбатлашди

Эрон президенти Иброҳим Раисий Фаластиндаги исломий жиҳод ҳаракати бош котиби ва Фаластин Исломий қаршилик ҳаракати /Ҳамас/ сиёсий идораси раиси билан телефон орқали мулоқот қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий Фаластин Исломий Жиҳод ҳаракати Бош котиби Зиёд Ан-Нахола ва Фаластин Исломий Қаршилик ҳаракати /Ҳамас/ сиёсий идораси раиси Исмоил Ҳания билан алоҳида телефон орқали  суҳбатлашди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Фаластин қаршилик кучлари сионистик режимнинг ёвузликларига жавобан Ғазо бўлгасидан босиб олинган ҳудудлардаги сионистик режим позицияларига қарши кенг қамровли ва ўзига хос операция/ Ал-Ақсо/ бошлади. Сионистлар томонидан Фаластин сарзамини ишғол этилган 75 йил давомида бу операция мисли кўрилмаган бўлиб сиоинстларни ларзага солган.

Бугун сионистик режим Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам ҳозиргача Ҳамас кучларининг кеча ишғол қилинган ҳудудларга уюштирган ҳужумида  босқин сионистлар талофати сони  600 кишига ва ярадорлар сони эса 2000 дан ошиб 330 нафарнинг аҳволи оғир бўлганини эълон қилди.

Эрон президенти шунингдек Фаластиннинг ғурурли халқига йўллаган мактубида қаршилик ўқининг тарихий ҳаракатини таъкидлаб, Ал-Ақсо бўрони операцияси сионистларнинг фаластинликларга нисбатан зулм ва адолатсизликларининг тўпланиши натижасидар деб эълон қилди.

Иброҳим Раисий ўз мурожаатида Эрон Ислом Республикаси  бутун дунёни бу ҳақиқатга яъни Фаластин мазлум халқига нисбатан зулм ва адолатсизикларнинг қандай тўпланиши, ҳамда маҳбусларга нисбатан ҳақоратларнинг давом этиши айниқса  мусулмонларнинг биринчи қибласи- Қуддуснинг таҳқирланиши ҳар доим жавобсиз қолмайдигани ва халқларнинг қаршилигига дуч келишини мушоҳада қилишга чақиради деб таъкидлади.

Ёрлиқ