Оятуллоҳ Хоманаийнинг Фаластин қаршиликларини қўллаб-қувватловчи баёнотлари хорижий ОАВда кенг ёритилди
(last modified Tue, 10 Oct 2023 16:17:39 GMT )
октябр 10, 2023 21:17 Asia/Tashkent
  • Оятуллоҳ Хоманаийнинг Фаластин қаршиликларини қўллаб-қувватловчи баёнотлари хорижий ОАВда кенг ёритилди
    Оятуллоҳ Хоманаийнинг Фаластин қаршиликларини қўллаб-қувватловчи баёнотлари хорижий ОАВда кенг ёритилди

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаийнинг Фаластин қаршилик ҳаракати -Ҳамасни Қуддусни ишғол қилган сиоинстик режимга қарши Ал-Ақсо тўфони операциясини қўллаб қувватловчи баёнотлари халқаро ОАВларда кенг акс этди.

Эслатиб ўтамиз, Эрон Ислом инқилоби олий раҳнамоси ва Қуролли кучлари Олий бош қўмондони Оятуллоҳ Хоманаий сешанба куни қуролли кучларнинг офицерлик олий ўқув юртлари талабаларининг қўшма битирув маросимида Фаластин ёшлари ҳақидаги сўнгги достонда ционистик режимнинг “тузатиб бўлмас” муваффақияцизлигига ишора қилиб, шундай таъкидладилар:Бу вайронкор тўфоннинг сабаби босқинчи соҳта тузумнинг Фаластин халқига нисбатан давомли зулми ва жинояти эди ва бу режим ёлғон гапириш ва ўзини жабрдийда қилиб кўрсатиш орқали Ғазога ҳужум қилиш ва унинг аҳолсини қирғин қилишдаги ўзининг мақлуқ ва девсифат юзини яширолмайди ва риторика билан фаластинлик ёшларнинг жасоратини ва уларнинг ақлли лойиҳасини фаластинлик бўлмаганлар зиммасига юклолмайди.

Ислом инқилоби олий раҳнамоси Фаластин ёшларининг жасур достонлари куни бўлмиш 7 октябрь шанба кунидан кейин сионистик режим аввалги сионистик режим эмаслигини таъкидладилар ва қўшимча қилдилар:Бу буюк мусибатнинг сабаби сионистларнинг ўз ҳаракатларидир; Негаки, шафқатсизлик ва йиртқичлик кайфияти хаддан ошганда “тўфон”ни кутишга тўғри келади.

Reuters  ахборот агентлиги Оятуллоҳ Хоманаийинг баёнотларини акс эттирган  ҳолда у киши сўзларидан қуйидагича иқтибос келтирди: вайронкор зилизага ўхшаган Ал-ақсо  тўфони операцияси Исроилдаги  баъзи муҳим иншоотларни вайрон қилди.

Financial Times ҳам Эрон ҳукуматини Ҳамаснинг Исроилга ҳужуми билан боғлаганлар ҳато  нотўғри ҳисоб-китобларга дуч келган деб таъкидлади.

Франциянинг " Фигаро" газетаси  ҳам Оятуллоҳ Хоманаий  Ҳамас ҳаракатининг Исроилга қарши операциясида Эроннинг ролини инкор этди ва айни пайтда Эроннинг Фаластин қаршилик ҳракатларини қўллаб қувватлашга урғу берди деб эълон қилди.

“Hindustan Times”  газетаси ҳам Эрон Ислом Инқилоби раҳбари баёнотларининг бир қисмига тўхталиб,  Оятуллоҳ Хоманаийнинг айтишича Исроил тузатиб бўлмас мағлубиятга учради деб қўшимча қилди.

Ҳиндистоннинг  "INA"  ахборот агентлиги  Эрон Ислом Инқилоби олий раҳнамоси баёнотларига  тўхталиб у киши " Ал-Ақсо тўфони" оперциясидан сўнг сионистик режим  " ўнглаб бўлмас" ҳарбий ва разветка мағлубиятига учради деб айтган деб ёзди.

Покистоннинг “Urdupoint” ахборот сайти ҳам Эрон Ислом Инқилобининг олий раҳнамоси Ҳамаснинг сионистик  режимга қарши кутилмаган ҳужумида  Эроннинг ролини рад этган деб хабар қилди.

АҚШнинг " Нью-йорк" таймс газетаси ҳам Ислом Инқилоби олий раҳбарининг Ал-Ақсо тўфони операциясида  сиоинстик режимнинг " тузатилмас" ҳарбий ва разветка мағлубияти ҳақидаги баёнотига эътибор қаратади.

Сионистик режимнинг " Яҳудий янгиликлар  Syndicate"  номли хабар ва таҳлил сайти ҳам Эрон Ислом  Инқилоби раҳбарининг баёнотларига ишора қилди.