октябр 11, 2023 18:49 Asia/Tashkent
  • Эрон Фаластиндаги воқеалар юзасидан Ислом ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирларининг фавқулодда йиғилишини ўтказишга тайёр
    Эрон Фаластиндаги воқеалар юзасидан Ислом ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирларининг фавқулодда йиғилишини ўтказишга тайёр

Эроннинг Жиддадаги Ислом Ҳамкорлик Ташкилотидаги доимий ваколатхонаси ташкилот котибиятига расмий нота юбориб, Эрон Ислом Республикасининг Фаластиндаги мавжуд ўзгаришлар билан боғлиқ ташкилот ташқи ишлар вазирларининг фавқулодда йиғилишини ўтказишга тайёрлигини маълум қилди.

Ташқи ишлар вазирлигининг Ахборот ва матбуот котиби бош бошқармаси хабарига кўра, сешанба (10 октябр) куни Эрон Ислом Республикасининг Жидда шаҳридаги Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги доимий вакили ушбу ташкилот котибиятига йўллаган расмий нотада, Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказишга тўлиқ тайёрлигини Ислом ҳамкорлик ташкилоти расман эълон қилди.

Айни пайтда, Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён ҳам Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Таҳо билан Фаластиндаги воқеаларни муҳокама қилди ва фикр алмашди.

Эрон ташқи ишлар вазири сионистик режимнинг Ғазо секторида содир этган жиноятлари ва исломий давлатларнинг мазлум Фаластин халқига ёрдам бериши зарурлигига ишора қилиб, исломий давлатларнинг Фаластин халқига ёрдам бериш учун шошилинч ҳаракатига урғу берди.

Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби сионистик режимнинг Фаластин халқига қарши ҳужумларини қоралаб, сионистик режим тажовузига муштарак жавоб чораларини қабул қилиш учун ислом давлатларининг ҳамкорлиги ва мувофиқлаштиришига урғу берди.

Фаластин Исломий Қаршилик Ҳаракати (Ҳамас) ҳарбий бўлимининг 7 октябрь шанба куни босқинчи Исроил режимига қарши “Ал-Ақсо тўфони” деб номланган амалиётидан сўнг сионистик режим Ғазо секторига ҳужум бошлади ва бу ҳужумлар ҳали ҳам давом этмоқда.

Ишғолчи режимининг Ғазо секторига ҳужумлари давом этиши билан бир вақтда Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги статистик маълумотларда сионистик режим ҳужумлари оқибатида камида 1050дан зиёд киши шаҳид бўлгани ва 5 минг киши жароҳатланганини маълум қилди. 

Ёрлиқ