октябр 12, 2023 09:56 Asia/Tashkent
  • Фаластиндаги воқеалар; Раисий ва Бин Салмон суҳбатининг диққат марказида
    Фаластиндаги воқеалар; Раисий ва Бин Салмон суҳбатининг диққат марказида

Эрон Ислом Республикаси Президенти ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси телефон орқали Фаластиндаги ўзгаришлар ва сионистик режимнинг ҳарбий жиноятларини тўхтатиш зарурлиги ҳақида суҳбатлашди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси Президенти девонининг сиёсий масалалар бўйича муовини Муҳаммад Жамшидий чоршанбага ўтар кечаси Х ижтимоий тармоғида Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раиси ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг Фаластиндаги воқеалар ва уруш жиноятларини тўхтатиш зарурлиги ҳақидаги суҳбати ҳақида маълумот бериб, шундай деб ёзди:Бу суҳбатда ҳар икки томон ҳам ислом оламининг бирлигини таъкидлар экан, сионистик режим жиноятлари ва АҚШнинг яшил чироғини режим ва унинг тарафдорлари учун ҳалокатли хавфсизлик сабабчиси деб ҳисоблади.

Фаластин Исломий Қаршилик Ҳаракати (Ҳамас) ҳарбий бўлимининг 7 октябрь шанба куни босқинчи сионистик режимга қарши “Ал-Ақсо тўфони” деб номланган амалиётидан сўнг сионистик режим Ғазо секторига ҳужум бошлади ва бу ҳужумлар ҳали ҳам давом этмоқда.

Босқинчи режимнинг Ғазо секторига ҳужумларини давом эттираётган бир вақтда, Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги статистик маълумотларда сионистик режим ҳужумлари туфайли 1128 дан ортиқ одам шаҳид бўлгани ва 5500 дан ортиқ киши жароҳатланганини эълон қилди.

Шунингдек, сионистик режим қирувчиларининг Ғазо секторига такрорий ҳужумлари ортидан бу ҳужумлар давомида 13 мингдан ортиқ турар-жой ва 10 та тиббиёт пункти вайрон бўлган, 48 та мактаб зарар кўрган.

Ёрлиқ