октябр 14, 2023 20:59 Asia/Tashkent
  • Раисий Қатар Амири ва Ироқ Бош вазири билан Фаластиндаги воқеалар юзасидан маслаҳатлашди
    Раисий Қатар Амири ва Ироқ Бош вазири билан Фаластиндаги воқеалар юзасидан маслаҳатлашди

Эрон Ислом Республикаси Президенти Қатар амири ва Ироқ Бош вазири билан Фаластиндаги воқеалар ҳақида телефон орқали мулоқот қилди.

Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий бугун (шанба) Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан ишғол остидаги Фаластиндаги ҳозирги вазият ва Ғазодаги вазият ҳақида телефон орқали мулоқот қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қатар амири Эрон президенти билан телефон орқали суҳбатда шундай деди:Биз Ғазода хавфсиз ўтиш жойлари яратмоқчимиз ва бу минтақа аҳолисига ёрдам бермоқчимиз.

Қатар амири қўшимча қилди:Ғазода тинч аҳолини нишонга олиш ва фаластинликларни жамоавий жазолаш ва кўчирилишини қоралаш бўйича мамлакатининг позициялари изчил.

Раисий ва Ироқ Бош вазири Муҳаммед Шиа ал-Суданий ҳам босиб олинган Фаластиндаги вазият ҳақида маслаҳатлашди.

Ироқ Бош вазири ва Эрон президенти "Ғазонинг ноҳақ ва шафқатсиз блокадасини олиб ташлаш, тинч аҳолини кўчириш учун хавфсиз йўлакларни яратиш ва фаластинликларга зудлик билан гуманитар ёрдам жўнатиш муҳимлигини" таъкидлади.

Ёрлиқ