Ҳамас аъзоси Эроннинг Фаластин масаласига бўлган эътиборини юқори баҳолади
(last modified Sun, 15 Oct 2023 05:22:26 GMT )
октябр 15, 2023 10:22 Asia/Tashkent

Ҳамас ҳаракати сиёсий бюроси аъзоси Эроннинг Фаластин масаласига ташвиши ва эътиборини юқори баҳолади.

Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён шанба куни Доҳада Ҳамас Исломий Қаршилик Ҳаракати сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания ва Ҳамас сиёсий бюроси аъзоси "Халил ал-Ҳия" билан учрашди ва суҳбатлашди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Фаластин Исломий Қаршилик Ҳаракати (Ҳамас) сиёсий идораси аъзоси Халил ал-Ҳия айтди:Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён билан сионистик режим жиноятларини тўхтатиш учун каттароқ жараённи яратиш ва шакллантириш ҳамда Эрон Ислом Республикаси ва араб ҳукуматлари сионистик режим жиноятларини тўхтатиш ва ўз имкониятлари билан Фаластин халқи.қўллаб-қувватлашга қандай ёрдам бериши мумкинлиги ҳақида суҳбат ўтказилди.

Ал-Ҳия таъкидладики, умид қиламизки, барча давлатлар Фаластин халқига бу заминни сионистик режим қўлидан озод қилиш ва бу режимни йўқ қилиш ва пойтахти Қуддус бўлган Фаластин давлатини шакллантириш мақсадини амалга оширишда ёрдам беради.

Яна бир янгилик шуки, Эроннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги делегацияси маҳаллий вақт билан 2023 йил 14 октябр, шанба куни сионистик режимининг ҳужумларига жавобан эьлон қилди:Агар Исроилнинг апартеид режимининг ҳарбий жиноятлари ва геноцидлари зудлик билан тўхтатилмаса, вазият назоратдан чиқиб кетиши ва кенг кўламли оқибатларга олиб келиши мумкин, бунинг учун БМТ, Хавфсизлик Кенгаши ва Кенгашни боши берк кўчага олиб бораётган давлатлар жавобгардир.