октябр 15, 2023 18:44 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: сионистик режимнинг ҳужумлари давом этар экан, можаролар кенгайиб боришига кафолат йўқ
    Эрон ТИВ раҳбари: сионистик режимнинг ҳужумлари давом этар экан, можаролар кенгайиб боришига кафолат йўқ

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари агар сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги ҳимоясиз фаластинликларга қарши ҳужумлари давом этса, вазиятни назоратга олиш ва можаролар янада кенгаймаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Респуликаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён Қатар пойтахти Доха шаҳрида бу мамлакат амири Шайх Тамим бин Ҳамад ол Соний билан учрашувида  бошқаларга ўзини тутиб туришни тавсия қилаётган АҚШ бундай маслаҳатларга буйинсунмайди ва сионистик режимни ҳар томонлама қўллаб -қувватлашни янада кучайтирди деб изоҳлади.

Амир Абдуллоҳиён шунингдек уруш кўлами ва инқироз кенгайишининг олдини олишдан манфаатдор бўлганлар сионистик режимнинг Ғазо секторида Фаластин фуқаролари ва тинч аҳолига қарши давом этаётган ваҳшиёна ҳужумларини тўхтатишлари керак деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ раҳбари бу учрашвда Фаластин Исломий қаршилик ҳаракати -ҲАМАСнинг Бейрут ва Доҳада юқори мартабали мулозимлари билан ўтказган музокараларига ҳам ишора қилиб юқорида тилга олинган ҳаракат етакчилари ўз дастурида исломий ва гуманитар нуқтаи назардан фуқаро маҳбуслар масаласини биринчи ўринга қўйишни таъкидладилар ва  агар дала шароитлари таъминланса улар бу соҳада керакли чораларни кўрадилар деб аниқлик киритди.

Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ҳам Ғазо бўлгасидаги гуманитар вазиятни хавотирланарли эканлигига тўхталиб сионистик режимнинг Ғазо бўлгасисдаги жиноятларини тўхтатиш устувор вазифа бўлиб Доҳанинг Фаластинга нисбатан позицияси ўзгармайди деб маълум қилди.

Ёрлиқ