октябр 15, 2023 20:57 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Хитой ТИВ раҳбарлари Фаластиннинг босиб олинган ҳудудларидаги воқеалар юзасидан фикр алмашди
    Эрон ва Хитой ТИВ раҳбарлари Фаластиннинг босиб олинган ҳудудларидаги воқеалар юзасидан фикр алмашди

Эрон ТИВ раҳбари хитойлик ҳамкасби билан телефон суҳбатида, сионистик режимнинг Ғазо бўлгасига қарши ҳужумларини дарҳол тўхтатишга урғу берди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Эрон ТИВ  матбуот хизматига таяниб хабар қилишича, бугун Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён  хитойлик ҳамкасби Ван И билан телефон орқали суҳбатида  сионистик режимнинг Ғазо бўлгасига қарши ваҳшиёна ҳужумларига тўхталиб,  минтақадаги вазият жуда нозик ва ҳозирда биринчи навбатда сионистик режимнинг Ғазо бўлгассдаги аёллар,болалар ва тинч аҳолига қарши ҳужумлар ва жиноятларни дарҳол тўхтатиш биринчи ўринда деб эълон қилди.

Эрон ТИВ раҳбари бу суҳбатда  сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги уйлар ва турар-жой ҳудудлари ва ҳатто тиббиёт марказларига қилган ҳужумлари шунингдек тақиқланган қуроллардан фодаланиши, жумладан фосфорли бомбардалардан фойдаланиши сабаб шаҳидлар сони  ҳайратланарли даражага ошгани, инсон блокадаси , сув ва элекьтр таъминотидаги узилишга тўхталиб бу жиноятларни уруш жиноятлари ва Ғазо аҳолисининг оммавий қирғин қилишнинг яққол мисоли деб атади.

Абдуллоҳиён ўз сўзларида, агар сионистик режимнинг жиноянтлари тўхтамаса ва Ғазо секторида Фаластин фуқароларига қарши давом этаётган ҳужумлар олди олинмаса инқироз тарқалаши ва кенгайиб боришини ҳеч ким тўхтата олмайди деб аниқлик киритди.

У ўз сўзларида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг халқаро тинчлик ва хавфсизлик соҳасидаги масъулиятини ҳам эслатиб Хитой давлати сионистик режимнинг Фаластин фуқароларига қарши ҳужумларини тўхтатиш учун ўз имкониятларидан фойдаланиши кераклигини ҳам баён этди.

Хитой ТИВ раҳбари Ван И ҳам Ғарбий Осиё минтақасидаги нозик вазиятдан хавотир билдириб, Халқаро ҳамжамият тинч аҳолига қилинган ҳужумга қарши туриши ва БМТ Хавфсизлик кенгаши бу масъулиятни ўз зиммасига олиши ва ўзига хос ролини бажариши керак деб таъкидлади.

Ёрлиқ