октябр 17, 2023 14:00 Asia/Tashkent
  • Ислом инқилоби олий раҳнамоси:Сионистларнинг жиноятлари давом этса, мусулмонлар ва қаршилик кучларини ҳеч ким тўхтата олмайди
    Ислом инқилоби олий раҳнамоси:Сионистларнинг жиноятлари давом этса, мусулмонлар ва қаршилик кучларини ҳеч ким тўхтата олмайди

Ислом инқилоби олий раҳнамоси:Агар сионист режимнинг жиноятлари давом этса, мусулмонлар ва қаршилик кучларини ҳеч ким тўхтата олмайди.

Ислом инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий сешанба куни бир гуруҳ Эрон илмий элита вакиллари ва олий илмий истеъдодлар билан учрашувда сионистик режимнинг босиб олинган ерларда Фаластиннинг мазлум халқига қарши давом этаётган жиноятларига ишора қилиб, қўшимча қилдилар:Босқинчи сионист ҳукумат муҳокамага тортилиши керак.

Ислом инқилоби олий раҳнамолари шундай дедилар:Кўп сонли маълумотларга кўра, сионистик режим ичидаги охирги ҳафтанинг ҳозирги сиёсати америкаликлар томонидан тартибга солинмоқда; Америка сўнгги ваҳшийликлар учун жавобгар, бомбардимонлар зудлик билан тўхтатилиши керак.

Оятуллоҳ Хоманаий яна қўшимча қилдилар:Бугун Эрон илмий жамияти ва элитаси янги ҳаракат ва янги юксалишга муҳтож.

Ислом инқилоби олий раҳбари шундай дедилар:Илмий элитанинг янги юксалиши ҳукуматнинг кўмаги, давлат органида фаолият юритаётган ёш амалдорлар ҳамкорлиги ва элита гуруҳининг саъй-ҳаракатлари билан амалга оширилиши керак.

*Бу хабарнинг тафсилотлари Ислом инқилоби олий раҳнамоси девони ахборот базасидан олинганидан кейин эълон қилинади.

Ёрлиқ