октябр 18, 2023 10:14 Asia/Tashkent
  • Раисий: Ал-Муъмадоний касалхонасининг алангаси сионистларни ютуб юборади/ Эронда оммавий мотам эълон қилинди
    Раисий: Ал-Муъмадоний касалхонасининг алангаси сионистларни ютуб юборади/ Эронда оммавий мотам эълон қилинди

Эрон президенти сионистик режимнинг Ғазор бўлгасидаги Ал-Муъмадоний касалхонасига сиоинстларнинг ҳужум ва жиноятига жавобан Ал-муъмадоний касалхонасининг алангаси сионитсларни ютуб юборади деб таъкидлади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикасининг президенти Сайид Иброҳим Раисий  кеча ижтимоий саҳифасида: бугун тунда Ғазо бўлгасидаги Ал-Муъмадоний касалхонасида яраланган фаластинликлар  устига ташланган АҚШ ва Исроил режими бомбарларининг алангаси тез орада сиооинсларниг ўзларини йўқ қилади деб ёзди.

Иброҳим Раисий  шунингдек бу уруш жинояти олдида ҳар қандай эркин шахснинг сукут сақлаши жоиз эмас.

Эрон президенти  шунингдек Эрон худди исломий халқ каби мотам тутмоқда ва чоршанба  кунини оммавий мтотам куни сифатида эълонқилди деб изоҳлади.

Кеча сионистик режим босқинчилари Ғазо бўлгасидаги  Ал -Муъмадоний касалхонасини бомбардимон қилди ва бу жиноят натижасида бу касалхонада 500 кишидан ортиқ шаҳид бўлди.

Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос ҳам Ғазодаги Ал -Муъмадоний касалхонасида содир этилган геноцид ортидан уч кунлик мотам эълон қилди.

Сионистик режимнинг Ғазо шимолидаги Ал Муъмадоний касалхонасига уюштирган ваҳшиёна ҳужумлари ортидан Ироқ ҳукумати ҳам бу жиноятни қоралаб Фаластин халқига ҳамдардлик билдирди ва бу мамлакатда ҳам 3 кунлик мотам эълон қилинди.

Ёрлиқ