Эрон ва Ўзбекистон иқтисодиёт вазирлари икки томонлама учрашув ўтказди
Эрон Ислом Республикаси Иқтисодиёт вазири Абу-Дабида бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Савдо ва тараққиёт конференцияси (ЮНСТАД) доирасида Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазири билан учрашиб, иқтисодий алоқаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Эрон телерадиокомпанпиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Иқтисодиёт вазири Эҳсон Хандозий ушбу конференцияси доирасида Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов билан икки томонлама учрашув ўтказган, унда транзит йўларлари соҳасидаги қатор масалалар, ҳаво транспорти ва Ўзбекистон ва Эрон давлатга сармоя киритаётган компанияларнинг муаммоларни ҳал этиш масалалари муҳокама қилиниб, фикр алмашилди.
Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг Эрон иқтисодиёт вазирига бўлажак ЭКО йиғилишига махсус таклифи ҳам билдирилди.
Эрон Иқтисодиёт вазири Эҳсон Хондозий Бирлашган Араб Амирликларига бир кунлик сафари чоғида Абу-Дабида бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Савдо ва тараққиёт конференциясида (УНСТАД) иштирок этар экан, Эрон Ислом Республикаси барқарор ривожланишга сармоя киритишда экологик мулоҳазалар ва иқлим ўзгаришини ҳисобга олишга эътибор қаратаётганини таъкидлади ва шу билан бирга, мамлакатимизга нисбатан қўлланилган шафқациз санксияларни бу борадаги вазифаларни амалга оширишга тўсиқ, деб ҳисоблади.
Бу йилги форум “Барқарор ривожланишга сармоя киритиш” мавзусига бағишланган бўлиб, озиқ-овқат хавфсизлиги, барқарор энергия, соғлиқни сақлаш инфратузилмаси ҳамда глобал таъминот занжирлари учун муаммолар ва ечимлар каби мавзуларни кўриб чиқади.