октябр 22, 2023 14:17 Asia/Tashkent
  • Эртага Теҳронда ташқи ишлар вазирларининг “3+3” форматидаги учрашувини ўтказилади
    Эртага Теҳронда ташқи ишлар вазирларининг “3+3” форматидаги учрашувини ўтказилади

Иккинчи “3+3” учрашуви душанба куни Теҳронда Озарбайжон Республикаси, Арманистон, Россия, Туркия ва Эрон ташқи ишлар вазирлари иштирокида бўлиб ўтади.

Эрон телерадиокомпанпиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ташқи ишлар вазири мезбонлигида Россия, Туркия, Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари эртага Теҳронда учрашиб, Жанубий Кавказ минтақаси муаммолари ва сиёсий, иқтисодий, хавфсизлик, транзит, энергетика ва ҳоказо соҳаларда минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришга ҳаракат қилишни муҳокама қилиш учун “3+3” иккинчи йиғилишида иштирок этади.

Ушбу минтақавий гуруҳни шакллантиришнинг энг муҳим мақсадларидан бири минтақадаги муаммоларни минтақа давлатлари иштирокида, минтақадан ташқари ва ғарбий давлатларнинг аралашувисиз ҳал қилиш ва шу асосда эртанги кунги учрашувнинг мавзуларидан бири Озарбайжон Республикаси ва Арманистон ўртасидаги тинчлик музокаралари ҳисобланади.

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян яқинда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев таклиф қилган “3+3” шаклидаги учрашув ўтказишга рози бўлганини маълум қилди.

Ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасидаги “3+3”нинг биринчи учрашуви ўтган йили Москвада Грузия иштирокисиз ўтказилган эди.

“3+3” учрашувининг ўтказилиши Эроннинг 13-ҳукуматининг қўшничилик сиёсати ва қўшнилар ўртасидаги дўстона муносабатларни кенгайтириш ва минтақавий муаммоларни чет эл аралашувисиз ҳал этиш йўлида муҳим қадам бўлади.

Ёрлиқ