октябр 29, 2023 20:39 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Саудия Арабистони ТИВ раҳбарлари телефон орқали суҳбатида Ғазо вазияти юзасидан фикр алмашдилар
    Эрон ва Саудия Арабистони ТИВ раҳбарлари телефон орқали суҳбатида Ғазо вазияти юзасидан фикр алмашдилар

Эрон Ислом республикаси ва Саудия Арабистони ТИВ раҳбарлари Ғазо бўлгаси вазияти юзасидан телефон орқали суҳбатлашди.

2023 йил 7 октябр, шанба куни Фаластин қаршилик кучлари Ғазодан (Фаластин жануби) Тел-Авив позицияларига қарши “Ал-Ақсо тўфони” деб номланган кутилмаган операцияни бошлади. Қасос олиш ва мағлубиятининг ўрнини тўлдириш ҳамда қаршилик кўрсатиш амалиётларини тўхтатиш учун сионист режим барча ўтиш жойларини, хусусан, Ғазо секторидаги масжид ва тиббиёт марказларини бомбардимон қилмоқда.

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён бугун саудиялик ҳамкасби  Файсал бин Фарҳон билан телефон оқрали суҳбатида Ғазо секторидаги вазият масаласини кўриб чиқдилар.

Эрон ва Саудия Арабистони ТИВ  раҳбарлари суҳбатида, Ғазо бўлгасидаги хавфсизлик ўзгаришлар ва ҳарбий амалиётлар кенгайиши соясида ўт очишни тўхтатиш ва тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун халқаро ҳамжамият ролини ўйнаш муҳимлигини таъкидладилар.

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Бин Фарҳон икки томналма Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатлар ва уларни турли соҳаларда кенгайтириш йўлларини ҳам муҳокама қилдилар.

Ёрлиқ