октябр 31, 2023 17:44 Asia/Tashkent

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён сионистик режимнинг Фаластиннинг ҳимоясиз ва мазлум халқига қарши жиноятларини давом этиши ва Ғазо бўлгасини тўлиқ қамал қилиш натижасида, минтақадаги тўқнашувлар кўлами аста-секин ошиб бормоқда деб айтди.

Эрон Ислом Республикаси ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, бугун Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол -Соний билан учрашиб Эрон Ислом Республикаси президенти ва Қатар амири ўртасидаги яқинда бўлиб ўтган телефон  мулоқоти ва суҳбатда Фаластиндаги ўзгаришлар юзасидан фикр алмашилганига тўхталиб, Қатарнинг  мазлум Фаластин халқини қўллаб-қувватлашдаги саъй- -ҳаракатлари ва ролига миннатдорчилик билдирди ва уни юқори баҳолади.

Эрон ТИВ раҳбари бу суҳбат жараёнида сионистик режим армиясига қарши туриш ва кучли жанг қилишда қаршилик кучларнинг қудратини таъкидлаб, сионистик режимини Ғазо бўласининг ҳимоясиз фуқароларига қарши шафқатсиз ҳужумлари сабаб бу сектордаги гуманитар вазиятни аянчли деб атади. У ўз сўзларида  АҚШ ҳукумати ва баъзи Европа ҳукуматлари кўмагида амалга оширилаётган сионистик режим уруш жиноятларини олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатлари ҳақида ҳам огоҳлантирди.

Абдуллоҳиён  ислом оламидан сионистик режим ва унинг тарафдорларига кучли хабарни акс эттиришни муҳим масала  эканлигига ишора қилиб, Фаластин халқини қўллаб-қувватлашда  исломий гуруҳларнинг қўшма ва изчил позицияси амалий ва ижроий соҳада самарали оширилиши ҳамда ислом давлатлари эса сионистик режимининг мазлум Фаластин халқига қарши уруш жинояти ва геноцидига чек қўйиш ва Ғазо бўлгасидаги инсоний блокадаларни бекор қилиш учун бор куларини ишга солишлари зарур деб эълон қилди.

Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол-Соний ҳам бу учрашувда Эрон Ислом республикаси  раҳбарияти ва президентига ўз саломини етказар экан, яқинда Эрон президенти Иброҳим Раисий билан Фаластиндаги ўзгаришлар бўйича ўтказган яхши ва муҳим музокараларига ишора қилиб. бу маслаҳатлашувлар икки давлат  манфаати  ҳамда минтақа давлатлари ва халқлари манфаатлари доирасида айниқса мазлум Фаластин халқини қўллаб- қувватлаш доирасида давом этади деб изоҳади.

Шайх Тамим бин Ҳамад ол Соний сиоинстик режимнинг Ғазо бўлгасида фаластинликларга қарши давом этатётган жиноятарни бутун  дунё халқлари нуқтаи назаридан номақбул ва чидаб бўлмас эканлигини баён этиб, дунёнинг турли мамлакатларида хусусан АҚШда Исроил режимига қарши кенг тарқалаган норозилик намойишлари бу жиноятдан глобал жирканиш белгисидир деб таъкидлади.

Ёрлиқ