Эрон ва Ироқ ташқи ишлар вазирлари Фаластиндаги воқеалар юзасидан маслаҳатлашди
(last modified Sun, 05 Nov 2023 05:04:31 GMT )
ноябр 05, 2023 10:04 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ироқ ташқи ишлар вазирлари Фаластиндаги воқеалар юзасидан маслаҳатлашди
    Эрон ва Ироқ ташқи ишлар вазирлари Фаластиндаги воқеалар юзасидан маслаҳатлашди

Эрон Ислом Республикаси ва Ироқ ташқи ишлар вазирлари телефон суҳбатида Фаластиндаги мавжуд ўзгаришлар ва Ғазодаги геноцидни муҳокама қилар экан, Фаластин халқини қўллаб-қувватлашга урғу берди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайининг хабар қилишича,Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён шанба оқшомидаги бу телефон суҳбатда Эрон Ислом Республикасининг сўнгги ҳаракатлари ва дипломатик маслаҳатлашувлари, сионистик режимнинг ҳарбий жиноятларининг давом этиши ва тинч аҳоли, хусусан, аёллар ва болаларнинг оммавий қирғин қилинишига ишора қилди ва Қўшма Штатларнинг тажовузкор сионистик режимни оммавий қурол-яроғ билан қўллаб-қувватлаши буни минтақадаги ҳозирги инқирознинг кучайишининг асосий сабаби деб атади ва АҚШнинг Ғазо тинч аҳолисига қарши урушнинг кучайишига қарши уруш кўламини кенгайтиришни мутлақо муқаррар деб ҳисоблади.

Бу суҳбатда Ироқ Ташқи ишлар вазири Фавад Ҳусайн Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш, ҳужумларни тўхтатиш ва уруш тарқалишининг олдини олиш учун ислом давлатларининг изчил ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлари зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, Ҳусайн Амир Абдуллоҳён шанба куни кечқурун Уммон Султонлиги ташқи ишлар вазири билан минтақавий маслаҳатлашувлар давомида Фаластиндаги мавжуд воқеаларни ҳам муҳокама қилди ва фикр алмашди.

Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири ва Уммон Султонлиги ташқи ишлар вазири Саййид Бадр Албусайдий ушбу телефон мулоқотида Фаластин халқи, айниқса аёллар ва болаларнинг ўлдирилишини зудлик билан тўхтатиш йўллари ҳақида гапирди. Ғазо сектори блокадасини бекор қилиш ва ёқилғи, озиқ-овқат, дори-дармон ва тиббий асбоб-ускуналар каби инсонпарварлик ёрдамини жўнатиш бўйича  суҳбатлашиб, Ғазо секторидаги фаластинликларнинг мажбурий кўчиш сиёсатига кескин қарши эканликларини таъкидладилар.

Шунингдек, икки ташқи ишлар вазирлари ўз музокараларида Ғазодаги гуманитар вазиятни аянчли деб атади ва сионистик режимнинг Ғазонинг мазлум халқига қарши уруш жиноятларини тўхтатиш учун исломий мамлакатлар ҳаракатларини ошириш ва ҳамкорликни кучайтиришга урғу берди.

Сионистик режимни қўллаб-қувватловчи Ғарб давлатлари Хавфсизлик Кенгашида ўт очишни тўхтатиш бўйича ҳар қандай резолюцияга вето қўйган бир пайтда Ғазонинг бомбардимон қилиниши, фаластинлик аёллар ва болаларнинг ўлдирилиши давом этмоқда ёки улар фаластинликларнинг ўлдирилиши ва бомбардимон қилинишини тўхтатиш ўрнига Тел-Авивни қўллаб-қувватловчи резолюцияларни қабул қилишга интилмоқда.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги ҳисоботига кўра, сионистик режимнинг Ғазога ҳужуми қурбонлари сони 9227 нафарга етган бўлиб, улардан 3826 нафари болалардир.

Шунингдек, Амир Абдуллоҳиён Бразилия ташқи ишлар вазири билан телефон орқали суҳбатлашиб, бегуноҳ Ғазо аҳолисининг сионистик режим томонидан қатлиом қилинаётганидан хавотир билдиришди ва жиноятларни тўхтатишни таькидлашди.