ноябр 05, 2023 13:05 Asia/Tashkent
  • Раисий: Сионистик режимнинг ҳарбий жиноятлари ва Американинг уни қўллаб-қувватлаши жазосиз қолмаслиги керак
    Раисий: Сионистик режимнинг ҳарбий жиноятлари ва Американинг уни қўллаб-қувватлаши жазосиз қолмаслиги керак

Эрон Ислом Республикаси Президенти Норвегия Бош вазири билан телефон орқали суҳбатида шундай деди:сионистик режимнинг ҳарбий жиноятлари ва Американинг уни қўллаб-қувватлаши жазосиз қолмаслиги керак.

Эрон Президенти Саййид Иброҳим Раисий Норвегия Бош вазири Юнас Гаҳер Ашторе билан телефон орқали суҳбатда мамлакатнинг Ғазода уруш ва тинч аҳолини ўлдиришни имкон қадар тезроқ тўхтатиш борасидаги позициясини олқишлар экан, қамални олиб ташлаш ва бу минтақага зудлик билан ёрдам кўрсатишни таъминлаш учун халқаро саъй-ҳаракатлар зарурлигини таъкидлади.

Президентлик ахборот базасига кўра, Раисий ХАМАС Ғазонинг қонуний, сайланган ва қонуний ҳукумати эканлигини таъкидлади:Ҳамас билан уруш демократия билан урушдир.

Президент қўшимча қилди:Ғазода деярли ҳар 10 дақиқада бир боланинг ўлдирилиши инсониятга қарши жиноят, геноцид ва ўта даҳшатли жиноятнинг яққол мисолидир. Америка ва бир қатор Европа давлатлари томонидан жирканч сукунат ва ҳатто қурол-яроғ билан қўллаб-қувватланиб, сионистик режимга техника жўнатишлари Ғарбнинг икки томонлама стандартлари ва бу давлатларнинг сионистлар жиноятларига очиқ шерик эканликларининг исботидир.

Эрон Президенти Бирлашган Миллатлар Ташкилотида сионистик режимга қарши камида 180 резолюция чиқарилганига ишора қилиб, бу резолюцияларнинг сионистик режимнинг хулқ-атвори ва ҳаракатларини ўзгартиришдаги самарасизлигига ишора қилди ва деди:Эрон Ислом Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотида ҳам рўйхатга олинган ҳар бир фаластинлик бир овозга эга бўлиши ғоясига асосланиб, Фаластин масаласига демократик ва адолатли ечим таклиф қилди.

Америка, Англия, Франция ва бошқа баъзи ғарб давлатларида инсон ҳуқуқларини даъво қилган юзлаб аёллар ва оддий фуқароларнинг узун рўйхатига ишора қилиб, Раисий шундай деди:Ғарб давлатлари ўз мамлакатларида инсон ҳуқуқларига зид бўлаётган бундай хатти-ҳаракатларга қарши заррача қадам ҳам ташламасдан, айрим гуруҳларнинг нохолис хабар ва ҳисоботларига мурожаат қилиб, ўзга давлатларга даъво қилиб, уларни инсон ҳуқуқларини поймол қилишда айбламоқда.

Норвегия Бош вазири ушбу телефон суҳбатида шундай деди:Норвегия Эрон Ислом Республикасининг минтақадаги муҳим ва самарали ролидан хабардор ва бу давлатни тарангликни назорат қилгани учун қадрлаган ҳолда, биз Фаластин инқирозини ҳал қилиш учун янги ечимлар топиш учун Эрон билан ҳамкорлик қилмоқчимиз.

Ёрлиқ