ОЧЛ. «Навбаҳор» «Нассажи Мозандарон»га қарши ғалабага эришди
Осиё Чемпионлар лигаси 4-тури доирасида «Навбаҳор» клуби Остон Ўруновнинг дубли эвазига «Озоди» стадионида муҳим ғалабага эришди
Теҳрондаги «Озоди» стадионида ўтган баҳсда «Нассажи Мозандарон» клуби меҳмони бўлган Наманган жамоаси 7-дақиқадаёқ Голбаннинг голи эвазига ҳисобни очган бўлса, 21 ва 46-дақиқада Остон Ўрунов катта саҳнага чиқиб, дубли эвазига жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлашга яқин эди. Фақатгина 69-дақиқада мезбонлардан Озоди фарқни бироз қисқартирди, холос – 1:3.
Шу тариқа, «Навбаҳор» ғалабасини Эронда қўлга киритиб, 10 очко билан «D» гуруҳида «Ал-Ҳилол» билан қўшҳокимлик ўрнатган. Ар-Риёд клуби фақатгина тўплар нисбатига кўра, 1-ўринда бормоқда. Саудия Арабистони клуби бугунги баҳсда Ҳиндистонда «Мумбай Сити»дан устун келди – 2:0. «Нассажи» эса 3 очко билан 3-ўринда қолди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди.
ОЧЛ 4-тури доирасида «Насаф» ўз майдонида «Шаржа»ни қабул қилди. БАА клубига қарши учрашувнинг 8-дақиқасида мезбонлар ҳисобни очиши мумкин эди, аммо Жигаурининг пеналтидан йўллаган зарбасини рақиб посбони қайтариб қолди. 16-дақиқада эса Марега жамоасининг биринчи ҳужумини голга айлантирди – 1:0.
Қаршиликлар 2-бўлимнинг 81-дақиқасига келиб ҳисобни тенглаштиришди. Абдираҳматовнинг узатмасини Матеус Лима Крус голга айлантириб, Қаршидаги стадионни ларзага келтирди – 1:1.
Сўнгги дақиқаларда амирликлар дарвозабони ва Алибек Давронов майдондан четлатилган бўлса-да, ҳисоб бошқа ўзгармади.