ОЧЛ. Эроннинг "Сепахон" клуби Ўзбекистоннинг "Олмалиқ" жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди
(last modified Tue, 07 Nov 2023 05:27:40 GMT )
ноябр 07, 2023 10:27 Asia/Tashkent

Эроннинг “Сепахон” футбол жамоаси Осиё чемпионлар лигасининг тўртинчи ҳафтасида Ўзбекистон Ўзбекистоннинг "Олмалиқ" жамоасини 9:0 ҳисоби билан мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Осиё чемпионлар лигасининг тўртинчи ҳафтаси доирасидаги Эроннинг “Сепахон” ҳамда Ўзбекистоннинг “Олмалиқ” клублари ўртасидаги учрашув “Азоди” стадионида соат 21:30да бош ҳакам Ким Жунг-Хюк иштирокида бўлиб ўтган ва учрашув “Сепахон”нинг 9:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.

Бу натижа билан Эроннинг “Сепахон” жамоаси 7 очко жамғариб, “Нируҳавои”дан яхшироқ тўп фарқи билан иккинчи ўринни эгаллади. Ўзбекистоннинг “Олмалиқ” клубига эса баҳсда очкосиз тўртинчи ўринда қолди.