ноябр 08, 2023 21:07 Asia/Tashkent
  • Раисий: Кўпгина маданий ва цивилизациявий муштаракликлар Эрон ва Тожикистон ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш учун муносиб асосдир
    Раисий: Кўпгина маданий ва цивилизациявий муштаракликлар Эрон ва Тожикистон ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш учун муносиб асосдир

Эрон Ислом Республикаси Президенти шундай деди:Эрон ва Тожикистон ўртасидаги кўп сонли муштаракликлар ва қадимий тарихий, диний, маданий ва цивилизацияга оид қайдлар барча жабҳаларда алоқаларни кенгайтириш учун қулай заминдир.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси президенти Саййид Иброҳим Раисий шундай деди:Сўнгги икки йилда икки давлат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳамкорлик даражасини ошириш борасида яхши қадамлар қўйилди. Лекин олдинда ҳали кўп йўл бор.

Эрон Ислом Республикаси Президенти биринчи қадамда икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни 500 миллион доллар даражасига кўтаришни тўлиқ имконли деб ҳисоблади ва деди:Нефт, газ, сув, техник ва муҳандислик хизматлари ва фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликнинг турли соҳаларига кўра, бу мақсадга эришиш мумкин.

Раисий, шунингдек, икки давлатнинг дунё муаммолари бўйича қарашлари ўхшаш жиҳатларга эга эканлигини таъкидлади:Бугунги куннинг энг муҳим масалаларидан бири Ғазо секторида мазлум Фаластин халқига нисбатан мисли кўрилмаган шафқатсизлик ва жиноятлардир. Бу доирада Эрон ва Тожикистон икки мусулмон давлати сифатида бу тарихий зулмни тугатишга ҳаракат қилишга бурчлидир.

Эрон Ислом Республикаси Президенти Афғонистонда тўлиқ хавфсизликни ўрнатишга ёрдам бериш ва терроризм, наркотик моддалар ва уюшган жиноятчилик каби бузғунчи ҳодисаларга қарши курашни икки давлат – Эрон ва Тожикистон ҳамкорлигининг бошқа соҳалари қаторида кўриб чиқди.

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ҳам Эрон билан ҳар томонлама алоқаларни ривожлантириш, хусусан, тоғ-кон саноати, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, технологик ва саноат компаниялари, гидроелектр стансияларини барпо этиш, қидирувнефть ва газ, маданий, фан ва технологигия каби соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш зарур, деб ҳисоблади.

Тожикистон президенти сионистик режимнинг Фаластинга ҳужуми ва минглаб инсонлар, айниқса Ғазо секторида мазлум ва бегуноҳ аёллар ва болаларнинг ўлдирилишини кескин қоралади ва Ғазо секторида кенг қамровли ўт очишни тўхтатишга қаратилган саъй-ҳаракатларга урғу берди.

Ёрлиқ