ноябр 11, 2023 12:33 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Иброҳим Раисий Арабиcтон пойтахтига жўнаб кетди
    Эрон президенти Иброҳим Раисий Арабиcтон пойтахтига жўнаб кетди

Эрон президенти Ислом ҳамкорлик ташкилоти раҳбарларининг фавқулодда йиғилишида қатнашиш мақсадида Риёз шаҳрига борди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, сионистик режимнинг Ғазо секторининг мазлум  ва ҳимоясиз халқига қарши ваҳшиёна ва жиноий ҳужумлари ортидан Эрон Ислом республикаси президенти Иброҳим Раисий  бир қатор дипломатик ҳаракатлардан кейин исломий давлатлар раҳбалари билан телефон ва юзмаюз мулоқотларида Ислом Ҳамкорлик ташкилоти етакчиларига фавқулодда йиғилиш ўтказишига урғу берганди ва ниҳоят бу фавқулодда йиғилиш Саудия Арабистонида ўтказиладиган бўлди.

Бугун Сайид Иброҳим Раисий Ислом Ҳамкорлик ташкилоти етакчилариниг фавқулодда йиғилишида қатнашиш мақсадида Теҳрондан Саудия Арабистонига  учиб кетди.

Эрон президени бугун Саудия Арабистонига жўнаб кетишидан олдин Теҳроннинг Меҳробод аэропортида  бу сафар мақсадини тушунтирар экан, бутун дунёда тушунадиган ва фикрлайдиган одамлар яъни миллионлаб одамлар кўчага чиқиб сионистик режим зулмига қарши баланд фарёд билан эътироз билдиришмоқда. Кўчага чиққанлар АҚШнинг бу геноцидини қўллаб-қувватлашиши инсониятга қврши жиноят ва уруш жиноятнинг муккамал намунаси бўлагнини қоралаб фарёдини баланд кўтармоқда деб баён этди.

Эрон президенти ўз сўзларида Ғазода жиноят содир этаётган бу "уруш машинасининг ёқилғи" си АҚШ томонидан таъминланмоқда, уруш машинаси ҳам АҚШ қўлида ва бу ҳаракатлар АҚГШ ҳаракатларидир деб эслатди.

Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ЭКО-ИҲТнинг 16 саммити доирасида Эрон президенти,  Ислом давлатларига сионистик режим жиноятларини тўхтатиш учун босим ўтказиш зарурлигини таъкидлаб, Исломий давлатларнинг сионистик режим билан сиёсий ва иқтисодий алоқаларини узишига қаратилган  Ислом Инқилоби Олий раҳбари томонидан таклиф қилинган ечимдан  тўхтатувчи ечим сифатида фойдаланишларини сўраганди.

Иброҳим Раисий Риёз аирапортида Саудия олий мартабали расмийлари томонидан кутиб олинди

Эрон Ислом республикаси президенти Иброҳим Раисий бир соат олдин Саудия пойтахтига етиб келди ва Риёз аирапортида Саудия олий мартабали расмийлари томонидан кутиб олинди.

Ёрлиқ