Эрондан бир миллиард долларлик ҳарбий техника экспорт қилинди
(last modified Mon, 13 Nov 2023 13:58:09 GMT )
ноябр 13, 2023 18:58 Asia/Tashkent
  • Эрондан бир миллиард долларлик ҳарбий техника экспорт қилинди
    Эрондан бир миллиард долларлик ҳарбий техника экспорт қилинди

Эрон қуролли кучлари мудофаа ва қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари бир миллиард долларлик ҳарбий техника экспортини эълон қилди.

Эрон телералдиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Қуролли кучлари мудофаа ва қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари бригада генерали Саййид Меҳдий Фарҳий ўз мустақиллиги ва ҳарбий қудратни такаббурликдан ҳимоя қилиш учун иқтидорга эга бўлиши кераклигини таъкидлаб, айтди:Исломий Эрон бугун оёққа туриб олди, шу қадарки, ўтган йили бир миллиард долларлик ҳарбий техника экспорт қилган.

Эрон қуролли кучларини мудофаа ва қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари шундай деди:Ислом инқилобидан олдинги даврда 40 минг америкалик маслаҳатчининг маоши Паҳлавий тузуми армиясининг бутун маошидан юқори эди. Аммо Исломий Эрон бугун оёққа туриб, дунёда айтадиган гаплари кўп.

Эрон Ислом Республикаси Ислом инқилобидан кейинги дастлабки ойларданоқ қурол эмбаргосига дучор бўлган ва охирги йилларда бу санксияларнинг жиддийлиги ортган. Шундай қилиб, қурол ишлаб чиқарувчи компаниялардан ташқари, ушбу компанияларга бевосита ёки билвосита алоқадор бўлган жисмоний шахслар ва бошқа компаниялар ҳам санксияга учраган.

Ушбу санкциялар ва ҳатто душманлар томонидан Эроннинг ҳарбий объектларида олимларнинг ўлдирилиши ва саботажига қарамай, Эрон ракета ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, учувчисиз самолётлар, енгил ва оғир қуроллардан бир неча минг тонналик эсминец, қирувчи ва сув ости кемалари ва барча турдаги мудофаа ишлаб чиқариш соҳасида минтақанинг биринчи кучига айланди