ноябр 15, 2023 10:53 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Қатар ТИВ раҳбарлари Ғазо секторида ўт очишни тўхатиш бўйича сўнгги ташаббусларни муҳокама қилдилар
    Эрон ва Қатар ТИВ раҳбарлари Ғазо секторида ўт очишни тўхатиш бўйича сўнгги ташаббусларни муҳокама қилдилар

Эрон Ислом республикаи ва Қатар ТИВ раҳбарлари сионистик режимнинг Ғазо бўлгасида фаластинликларга қарши шафқатсиз тажовузини тўхтатишга қаратилган саъй-ҳаракатлар ва дипломатик ташаббусларнинг сўнгги ҳолати ҳақида суҳбатлашди.

Эрон ТИВ ахборот ва матбуот идорасининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари  Ҳусейн Абдуллоҳиён ва  Қатар Бош вазири ва ташқи ишлар вазири  Шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний билан телефон орқали суҳбатида  Фаластин билан боғлиқ сўнгги ўзгаришлар ва сионистик режимнинг  Ғазо бўлгасида фаланстинилкларга қарши давом этаётган тажовузи ҳақида фикр алмашди. Телефон суҳбатида Қатар ҳукуматининг Ғазо бўлгасини қайта тиклаш бўйича  қўмитаси қароргоҳини бомбардимон қилинганини ҳам  муҳокама қилинди.

Эрон Ислом Респуликаси ва Қатар ТИВ раҳбарлари бу суҳбатда, Ғазо бўлгасидаги геноциднинг давом этиши ва ўта оғир гуманитар вазиятни   юзасидан ҳам фикр алмашдилар ва ҳудудда Фаластин халқига қарши уруш жиноятларни зудлик билан тўхтатиш ва бошпанасиз фаластинликларга зудлик билан ёрдам беришни таъкидладилар.

2023 йил 7 октябр, шанба куни Фаластин қаршилик кучлари Ғазодан (Фаластин жануби) Тел-Авив позицияларига қарши “Ал-Ақса тўфони” деб номланган кутилмаган операцияни бошлади. Қасос олиш ва мағлубиятининг ўрнини тўлдириш ва қаршилик ҳаракатларини тўхтатиш учун сионист режим АҚШ ёрдами билан  Ғазо бўлагининг барча ўтиш жойларини ёпиб қўйди ва бу ҳудудни -каслханалар, турар-жойлар ва бегуноҳ инсонарни нишонга олиб уруш жиноянтарини содир этмоқда.

Босқинчи сионистик режимни қўллаб-қувватловчи Ғарб давлатлари БМТ Хавфсизлик кенгашида ўт очишни тўхтатиш бўйича ҳар қандай резолюцияга вето қўйган бир пайтда  Ғазо бўлгасни бомбардимон қилиш, фаластинлик аёллар ва болаларини қатл этиш давом этмоқда. Ғарб давлатлари фаластинликларни шаҳид этилиши ва Ғазони бомбардимон қилинишини  тўхтатиш ўрнига Тел -авив режимини қўллаб-қуввутловчи резолюцияиларини қабул қилишга интилмоқда.

 Ҳозиргача фаластинлик шаҳидлар сони 11 минг 500 кишидан ошгани ярадорлар сони эса 29 мингга етган, улардан 5 минг 104 нафари болаар 3 минг 130 нафари аёллардир.

Ёрлиқ