ноябр 15, 2023 12:30 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари: қаршилик ва ҳужум шаклланишга эга кучли интеллектуал база бугунги кун талабидир
    Инқилоб раҳбари: қаршилик ва ҳужум шаклланишга эга кучли интеллектуал база бугунги кун талабидир

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий марҳум Аллома Таботабоий халқаро конгресси ташкилотчилари билан учрашувида ҳужум ва қаршилик шаклланишига эга кучли интелектуал база бугунги даврнинг талабидир деб айтдилар.

 Ислом Инқилоби олий раҳнамоси ахборот ва маълумолар базаси сайтининг хабар қилишича, Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаийнинг 2023-йил 8-ноябр куни бўлиб ўтган Халқаро Аллома Таботабоий конгрессит ашкилотчилари йиғилишидадаги баёнотлари матни бугун эрталаб Қум шаҳридаги анжуман ўтказиладиган жойда  нашр этилди.

Ислом Инқилоби олий  раҳнамоси бу учрашувда марҳум Аллома Таботабоийни  сўнгги асрда  илмий ҳавзаларда мислсиз ва ноёб бир шахсият сифатида баҳолаб, Оятуллоҳ Сайид Муҳаммадҳусейн Таботабоийнинг импорт ва четдан келтирилган ғоялар босқинлари давридаги муҳим ишларидан бири фикрий жиҳод ва  қарши кураш тузулишига эга кучли интеллектуал базани шаклланириш эди. Албатта бу бугунги даврнинг зарурий бир эҳтиёжидир.

Оятуллоҳ Хоманаий сўзларининг бошқа қисмида марҳум Аллома Таботабоийнинг " илм", " тавқо ва парҳизкорлик" " ахлоқий сифатлар",  " бадиий дид ва шеър ва адабиёт", " поклик, дўстлик ва содиқлик" да кўзга кўринган ва ажралиб турадиган хусусиятларига тўхталиб унинг илмий жиҳатда турли имтиёзларга эга эканлиги ва бу эса марҳумнинг ўзига хос  илмий хилма-хиллигидир деб изоҳладилар.

Инқилоб раҳбари  шунингдек марҳум Аллома Таботабоийнинг " фиқҳ, " ҳуқуқ", " ҳокимият ва риёзиёт", " Тафсир", " Қуръон илмлари", " Шеър ва адабиёт", ва "насаблар" каби илмларидаги маҳоратига ҳам ишора қилиб ушбу муҳим илмий хилма-хилликдан ташқари унинг турли фанлардаги илмий ва интеллектуал чуқурлиги ҳам жуда ажойибдир. Шундай қилиб у новатор файласуф ва ажойб шарҳловчи ва муфассир эди деб айтдилар.

Ислом  Инқилоби муаззам раҳбари  марҳум Аллома Таботаоийнинг ҳаётлигида ва шогирд тарбиялашдаги аксар илмий асарларнинг нашр этилганини илмий жиҳатларидан бири сифатида тилга олиб,  шаҳид Муттаҳарий, шаҳид Биҳиштий ва марҳум Мисбоҳ Яздийлар каби олим, фикрли ва нуфузли шогирдларни тарбиялаш бошқа кузатилмаган ва марҳум Аллома шогирдларининг аксарияти Ислом Инқилоби етакчиларидан эдилар деб маълум қилдилар.\

У киши нутқиниг бошқа қисмида,  Аллома Таботабоийнинг иккита ажойиб хусусиятларини эслатиб импорт ва четдан келтирилган ғоялар, шубҳалар истилоси авжида ўзига хос илмий  жиҳод ва қаршилик ва ҳужум шаклидаги ёндашувлар билан кучли интеллектуал базанинг шакллантириш ана бундай хусусиятлариданбири эди. " Фалсафа асослари ва реализм усули" ва " Тафсир -ул мизон" икки асари бу илмий жиҳодга мисолдир деб эълон қилдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси  учрашувда Ал-Мизон талқинини ақлий ва ҳикматли асослар ва талқиннинг ўзига хос жиҳатлари билан бирга ўша даврнинг ижтимоий ва сиёсий билимлари денгизи сифатида санаб ўтиб бугун ҳам бизга кун талаблари ва шубҳаларга жавоб берадиган ҳужум шаклидаги интелектуал база керак ва буни марҳум Аллома Таботабоийдан ўрганишимиз керак деб буюрдилар.

Ёрлиқ