Эроннинг кар футзал терма жамоаси жаҳон чемпионлигини қўлга киритди
ноябр 19, 2023 13:19 Asia/Tashkent
-
Эроннинг кар футзал терма жамоаси жаҳон чемпионлигини қўлга киритди
Эроннинг кар инсонлардан тузилган футзал терма жамоаси Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида бешинчи бор ўтказилган жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.
Эрон телерадиокомпанияснинг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида ўтказилаётган В жаҳон чемпионати финалида Эроннинг кар футзалчилари Швеция терма жамоаси билан тўқнаш келишди. Асосий вақтда 1:1 ҳисобидаги дурангдан сўнг, пенальтилар тепишда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди ва чемпионлик шоҳсупасида туришди.
Рейтинг ўйинида Япония терма жамоаси Таиланд терма жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, учинчи ўринни эгаллади.
Ёрлиқ