Эрон ва Россия ТИВ раҳбарлари телефон суҳбатларида Фаластиндаги воқеаларни муҳокама қилди
Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён кеча россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан телефон орқали суҳбатида, Ғазо бўлгаси ва ғарбий соҳилдаги ўзгаришлари юзасидан фикр алмшади.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён телефон орқали бу суҳбатида, сионистик режимнинг тинч аҳолисига қарши тинимсиз ҳужумларига тўхталиб АҚШ режими урушни тўхтатишга интилаётганини даъво қилмоқда, аммо амалда АҚШ сионистик режимнинг фаластинилкларга қарши урушнинг шиддати ва кўламини оширмоқда деб изоҳлади.
Эрон ТИВ раҳбари сиоинстик режимнинг давомли ҳудужумлари ва кўр-кўрона бомбардимонлари натижасида Ғазода 15 мингдан ортиқ тинч аоли, аёллар ва болаларни шаҳид бўлганини ва ўнлаб маҳбусларни ҳалок бўлганини таъкидлади.
Эрон ташқи ишлар вазири Амир Абдуллоҳиён шунингдек Ғазо бўлгаси ва Ғарбий соҳилда аҳолини этник тозалаш ва мажбурий кўчиришининг олдини олиш муҳимлигига ишора қилиб Россия ҳукумати минтақада тинчлик ва хасфизликка эришишда фаолроқ рол ўйнаши зарурлигини баён этар экан, шубҳасиз қаршилик гуруҳлари урушниг якуний натижасини белгилайди деб маълум қилди.
Абдуллоҳиён сўзларининг бошқа қисмида, сиоинстик режимнинг ҳужумларни тўхтатишга қарши чиқиши умидсизликларга сабаб бўлганини айтди. Суҳбатда Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ҳам урушни тўхтатиш ва асирларни озод қилиш бўйича маслаҳатлашувларни давом эттиришга урғу берди.
Абдуллоҳиён ва Лавров айрим иккитомоналама масалаларни ҳам муҳокама қилдилар.