Эрон президентининг 50 давлат раҳбарларига йўллаган мактуби: Исроилни Ғазодаги жиноятларни тўхтатишга мажбур қилинг
(last modified Mon, 20 Nov 2023 13:18:54 GMT )
ноябр 20, 2023 18:18 Asia/Tashkent
  • Эрон президентининг 50 давлат раҳбарларига йўллаган мактуби: Исроилни Ғазодаги жиноятларни тўхтатишга мажбур қилинг
    Эрон президентининг 50 давлат раҳбарларига йўллаган мактуби: Исроилни Ғазодаги жиноятларни тўхтатишга мажбур қилинг

Эрон Ислом Республикаси Президенти 50 давлат раҳбарларига йўллаган мактубида Ғазо секторидаги жиноятларни тўхтатиш учун турли иқтисодий ва сиёсий воситалар билан сионистик режимга босим ўтказишда эркин ва мустақил давлатларни якдиллик ва мувофиқлаштиришга чақирди. 

Эрон Ислом Республикаси Президенти сионист режимнинг Ғазо секторида мазлум ва ҳимоясиз Фаластин халқига қарши жиноятлари давом этиши ортидан дунёнинг 50 давлати, жумладан, Россия, Хитой, Туркия, Қозоғистон, Жанубий Африка, Кения, Иордания ва бошқа давлатлар раҳбарларига мактуб йўллаб,  ўтган 45 кун ичида сионистик режимнинг 12 мингдан ортиқ одамни шаҳид қилгани ва Ғазо сектори инфратузилмасини вайрон қилган шафқатсизлигига ишора қилиб, таъкидлади:Эркин ва мустақил давлатлар, хусусан ислом давлатларидан дипломатик ва иқтисодий соҳаларда изчил ва ягона ёндашув билан Исроилнинг ишғолчи режимига босим ўтказиш билан бирга, бу режимнинг тинч аҳолини ўлдириш жиноятлари ва Ғазо қамалини тўхтатиш учун асос бўлиши кутилмоқда.

Бу мактубда Эрон Ислом Республикаси Президенти баъзи Ғарб ҳукуматларининг икки хил стандартларни қўллаш ва инсонпарварлик, ахлоқ ва ҳуқуқ тамойилларини атайлаб эътибордан четда қолдираётган ёндашувларини танқид қилиб, мустақил давлатлардан босим учун барча мавжуд воситалардан фойдаланиш, жумладан сионистик режим билан ҳамкорлик ва тижорий ва сиёсий алоқаларни тўхтатиш орқали бу жиноятларни тўхтатишда муҳимроқ роль ўйнашни сўради.

сионистик режими Ғазо секторини бомбардимон қилишда ва фаластинлик аёллар ва болаларни ўлдиришда давом этар экан, бу режимни қўллаб-қувватлаган Ғарб давлатлари БМТ Хавфсизлик Кенгашида сулҳ бўйича ҳар қандай резолюцияга вето қўйди ёки фаластинликларнинг ўлдирилиши ва бомбардимон қилинишини тўхтатиш ўрнига Тел-Авивни қўллаб-қувватловчи резолюцияларни қабул қилишга интилди.

Сионистик армиянинг 7 октябрдан бери Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари натижасида Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 12 минг 300 фаластинлик шаҳид бўлди, 30 мингдан ортиқ киши жароҳат олди.