ноябр 27, 2023 10:10 Asia/Tashkent
  • Иброҳим Раисий: АҚШнинг Ғазо сектори ишларига ҳар қандай аралашуви мувафақиятсизликка учрайди
    Иброҳим Раисий: АҚШнинг Ғазо сектори ишларига ҳар қандай аралашуви мувафақиятсизликка учрайди

Эрон президенти Ғазо сектори халқи бу минтақанинг овозига асосланган ва қонуний ҳукумат бўлган ҲАМОС орқали Ғазо келажаги учун қарор чиқаришлари кераклигини таъкидлаб, АҚШнинг Ғазо халқи учун аралашишга бирор қарор қабул қилишга ҳаққи йўқ ва бу борада қилган ҳар қандай ҳаракати мувафақиятсизликка маҳкумдир деб айтди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча тунда Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий туркиялик ҳамкасби Ражаб Тойиб Эрдуған билан телефон орқали суҳбатида икки давлат ўртаисдаги муносабатларни дўстона, тарихий ва яхши қўшничилик, диний қадриятлар ва икки халқнинг умумий манфаатларига асосланган муносабатлар экналигини таърифлаб, Теҳрон ва Анқара ҳукуматлари ўртасидаги ҳамкорлик ва алоқларни турли сиёсий, иқтисодий ва маданий йўналишларда мустаҳкамлаш ва яхшилашни муҳим эканлигини таъкидлади.

Эрон Ислом республикаси президенти ўз сўзларида Эрон ва Туркия мамлакатларини ислом оламининг икки муҳим ва нуфузли давлати санаб икки мамлакатнинг қўшма ҳамкорлиги ислом давлатлари ўртасидаги  ўзаро алоқаларга намуна бўлишига умид билдирди.

Телефон орқали бу суҳбатда  Иброҳим Раисий АҚШ Ғазо халқининг қотили эканлигига тўхталиб АҚШнинг Ғазо сектори келажагига ҳар қанадй аралашувини бу давлатнинг фаластинликларга қарши жиноятарининг давоми сифатида баҳолади.

Иброҳим Раисий шунингдек АҚШнинг сионистик режимнинг даҳшатли жиноятлари ва Ғазо секторининг мазлум халқини қирғин қилишдаги шериклиги ва назоратига ишора қилиб АҚШ режимининг халқлар жамоатчилик фикри олдида шармандали ва обрусизланишини таъкидлар экан, Ғазо сектори халқи бу минтақанинг овозига асосланган ва қонуний ҳукумат бўлган ҲАМОС орқали Ғазо келажаги учун қарор чиқаришлари кераклигини таъкидлади ва АҚШнинг Ғазо халқи учун аралашишга бирор қарор қабул қилишга  ҳаққи йўқ  ва бу борада  қилган ҳар қандай ҳаракати мувафақиятсизликка маҳкумдир
деб эълон қилди.

Телефон орқали бу суҳбатда турки президенти Ражаб Тойиб Эрдуғон ҳам Теҳрон ва Анқара ўртасидаги яхши ва конструктив алоқаларни баён этиб бу муносабатларни имтиёзли ва истисно даражага кўтаришга ҳаракат қилишни зарурий бир амр деб ҳисоблади. 

У сўзларинг бошқа  қимида ўз мамлакатининг икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик  олий кенгаши йиғилишини ўтказишга тайёрлигини билдирди.

Ёрлиқ