ноябр 28, 2023 10:10 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллаҳиён: Ғазо ва Ғарбий Соҳилга қарши ҳужумларни бутунлай тўхтатиш халқаро консенсус масаласидир
    Амир Абдуллаҳиён: Ғазо ва Ғарбий Соҳилга қарши ҳужумларни бутунлай тўхтатиш халқаро консенсус масаласидир

Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён Швейцария ташқи ишлар вазири Игназио Кассис билан телефон орқали суҳбатда айтди:Ғазо ва Ғарбий Соҳилга қарши ҳужумларнинг доимий равишда тўхтатилиши (сулҳнинг узлуксизлигига эришиш), гуманитар блокаданинг бекор қилиниши ва инсонпарварлик ёрдамининг юборилиши халқаро консенсусга боғлиқ.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ҳусайн Амирабдуллоҳиён ушбу телефон суҳбатида чоршанба куни мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари даражасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши йиғилиши ўтказилишига ишора қилиб, шундай деди:Ғазо ва Ғарбий Соҳилга қарши ҳужумларни бутунлай тўхтатиш (сулҳнинг давом этишига эришиш), гуманитар блокадани бекор қилиш, дори-дармон, озиқ-овқат ва ёқилғи каби инсонпарварлик ёрдамларини юбориш, Ғазо ва Ғарбий Соҳил аҳолисининг мажбурий кўчишининг олдини олиш устувор вазифалар қаторига киради ва ушбу мақсадларга эришиш халқаро консенсусга ҳам боғлиқ.

Ушбу телефон суҳбатида Швейцария Ташқи ишлар вазири Фаластин ва босиб олинган ҳудудлардаги мавжуд вазиятдан хавотир билдирар экан, асирларни озод қилиш, тинч аҳолини қўллаб-қувватлаш, гуманитар ёрдам жўнатиш ва можароларнинг авж олишига йўл қўймасликни муҳим деб ҳисоблади.

Игназио Кассис тинч аҳоли ҳаётини ҳимоя қилиш, инсонпарварлик ҳуқуқларига риоя қилиш ва гуманитар оташкесимга интилиш мақсадида ўз мамлакати томонидан олиб борилган маслаҳатлашувларга ишора қилиб, умид билдирди:Келажакка қараб, сулҳнинг янги босқичи бошлансин.

Шунингдек, икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлаган ҳолда, икки томонлама, минтақавий ва халқаро ҳамкорлик кўламларини ошириш мақсадида ташқи ишлар вазирларининг юзма-юз учрашувини алоҳида таъкидладилар.

Ёрлиқ