ноябр 20, 2016 18:25 Asia/Tashkent
  • Арбаъийн Ҳусейний
    Арбаъийн Ҳусейний

Арбаъийн Ҳусейний маросими зиёратчилари имзолаган қоғозда дунёнинг энг буюк халқ тўплами ва энг йирик инсонлар оломони қатнашган маросим мурожаатини эълон қилдилар.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, Арбаъийн Ҳусейний намойишчилари  Нажафдан Карбало томон йўл олишганида тайёрлаган имзолар қоғозида зўравон қудратлар манфаатлари асосида  шаклнаган бугунги халқаро  халқаро муносабатлар  ҳамда  ирқчилик иддаолари билан халқларни бир биридан ажратишга қаратилган ёвузлик ғоялар борасида ўз  қарашларини билдириб, дунё халқларини зулм истибдодга қарши курашга даъват этдилар.

Арбаъийн Ҳусейний зиёратчилари шунингдек  Нажафдан Карбало  йўналишида  дунёнинг мазлум халқларини ҳимоя қилиш ва зўравон қудратларга қарши курашни таъкидладилар.

Бу нома ва мурожаат, араб, форс, урду турк, инглиз ва француз тилларида ёзилган бўлиб, ArbaeenLetter ижтимоий саҳифаси оқрали интернетда ҳам тарқатилган.

 

Ёрлиқ