Амир Абдуллоҳиён: Яманнинг Ғазо ва Ғарбий Соҳил аҳолисини қўллаб-қувватлагани таҳсинга сазовор
(last modified Fri, 01 Dec 2023 06:37:36 GMT )
декабр 01, 2023 11:37 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллоҳиён: Яманнинг Ғазо ва Ғарбий Соҳил аҳолисини қўллаб-қувватлагани таҳсинга сазовор
    Амир Абдуллоҳиён: Яманнинг Ғазо ва Ғарбий Соҳил аҳолисини қўллаб-қувватлагани таҳсинга сазовор

Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён Яман Миллий Нажот Ҳукуматининг Теҳрондаги элчиси Иброҳим Ал-Диламий билан учрашувда Санонинг Ғазо ва Ғарбий Соҳил аҳолисини қўллаб-қувватлаганини олқишлади.

ИРНА хабарига кўра, Ҳусайн Амирабдуллоҳиён Теҳрондаги Яман элчихонасида бўлиб, сионистик режимнинг Ғазога шафқатсиз ҳужумлари чоғида Санонинг мазлум Фаластин халқига берган ёрдамини қадрлаган.

Амир Абдуллоҳиён яна Сано ва Саудия Арабистони ўртасидаги музокараларни қўллаб-қувватлади ва икки томон ўртасида якуний келишувга эришилишига умид билдирди.

Яман Миллий Нажот Ҳукуматининг Теҳрондаги элчиси Иброҳим Ал-Диламий ҳам шундай деди:Биз Фаластин ва Ғазо халқини ҳимоя қилишни ўз бурчимиз деб биламиз ва Фаластинга керак бўлган пайтгача уни қўллаб-қувватлашда давом этамиз.

У қўшимча қилди:Сано раҳбарларининг майдонга кириб, ишғол қилинган қуруқлик ва денгиздаги сионистик режим манфаатларини нишонга олиш қарори Ғазо аҳлини ҳимоя қилишга бўлган қатъий ишончимизга тўғри келади.

Иброҳим ал-Диломий давом этди:Яман халқи чуқур тинчликсевар ва минтақада тинчлик ва барқарорликни истайди.

Яманнинг Теҳрондаги элчиси шундай деди:Сано ва Ар-Риёд ўртасидаги музокаралар тўғри йўлда ва якуний келишув билан Яманнинг тўлиқ блокадаси бекор қилинади ва Яман халқининг ҳуқуқлари таъминланади, деб умид қиламиз.