декабр 03, 2023 13:11 Asia/Tashkent

Эрон Ислом республикаси Хуросни Разавий вилояти халқ таълими бошқармаси раиси бу вилоят мактабларижа 65 мингдан ортиқ хорижлик талаба таҳсил олаётганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидиги сайтининг хабар қилишича, Эроннинг Хуросони Разавий  халқ таълим бошқамаси бошлиғи Сайид Амир Шуштарий  Садои Хуросон радиосининг тожик тилидаги бўлимига берган интервьюсида,  Хуросони Разавий виллятдигаи 300 та таълим маркази хорижлик талабалар учун очиқ эканлигигини таъкидлаб бу вилоят мактабларида 23 давлатдан келган ўқувчилар таълим олаётгани ва барчадан кўпроқ Афғонистон ва Ироқдан келган ўқувчилар таҳсил олаётганини таъкидлади.

Сайидамир Шуштарий ўз сўзларида  Хуросони Разавий вилояти мактабларида  ўқувчи ва мураббийлар етишмаслигини бартараф этиш мақсадида Халқ таълим вазирлиги томонидан кўрилаётган чора-тадбирларни алоҳида таъкидлаб, БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссарлиги ва Қочқинлар кенгашининг бу соҳадаги халқаро ёрдами жуда кам ва мазкур вилоят мактабларинингг эҳтиёжларини қондирмайди деб қўшимча қилди.

У суҳбати давомида, айрим ўқувчиларнинг ўқув марказларида рўйхатдан ўтмасликлари ўз давлатининг масъул идораларидан керакли ҳужжатларни юборилишининг кечикаётгани эканлигини ҳам эълон қилди.

Ёрлиқ