декабр 05, 2023 20:09 Asia/Tashkent
  • Москва шаҳрида Эрон ва Россия ТИВ раҳбарларининг маслаҳатлашуви бўлиб ўтди
    Москва шаҳрида Эрон ва Россия ТИВ раҳбарларининг маслаҳатлашуви бўлиб ўтди

Эрон Ислом республикаси ва Россия Федерацияси ТИВ раҳбарлари Москвада бўлиб ўтган учрашувида икки томонлама муносабатлар, минтақавий ва халқаро ўзгаришлар жумладан Ғазо секторидаги вазиятни муҳокама қилди.

Форс ахборот агентлигинг хабар қилишича, Каспий денгизи бўйидаги 5 давлат ТИВ раҳбарларининг Москвада бўлиб ўтадиган йиллик йиғилишида қатнашиш мақсадида делегация бошчилигда Россияга борган Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён  бугун тушдан кейин россиялик ҳамкасби Сергей Лавро билан учрашиб мулоқот қилди.

Абдуллоҳиён ва Лавро икки томонлама масалалар, халқаро ва минтақавий ўзгаришлар жумладан Ғазо секторидаги вазиятни муҳокама қилдилар.

 Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисийнинг пайшанба куни Россияга ташрифи ҳам бу учрашув мавзуларидан бири бўлди.

Эслатиб ўтамиз Эрон президенти Иброҳғим Раисий президентликак эришгач пайшанба куни Владимир Путиннинг таклифига асосан иккинчи марта Москвага ташриф буюради.

Бугун эрталаб Амир Абдуллоҳиён журналистлар билан суҳбатда  йиғилиш қатнашувчилари хусусан мезбон Россия билан  сионистик режимнинг Ғазога қарши жиняотлар, Фаластин масаласи ҳамда сионистларнинг фаластинилкларга қарши ҳужумларини  тўхтатиш,  Ғазо аҳолисига ёрдам етказиш учун инсоний йўлларини очиш ва Ғазо халқини мажбуран кўчирилишини олдини олиш хусусида суҳбатлашишини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз бундан олдин Эрон ТИВ раҳбари туркманистонлик ҳамкасби Рашид Мередов билан  Москвада учрашиб икки томонлама алоқалар минтақавий ва халқаро ўзгаришлар юзасидан фикр алмашганди.

Ёрлиқ