Шимолий Македонияда Ўзбекистон ва Германия ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди
(last modified Sat, 09 Dec 2023 10:40:54 GMT )
декабр 09, 2023 15:40 Asia/Tashkent
  • Шимолий Македонияда Ўзбекистон ва Германия ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди
    Шимолий Македонияда Ўзбекистон ва Германия ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди

Бахтиёр Саидов Шимолий Македонияга ташрифи давомида ГФР ташқи ишлар вазири Анналена Бербок билан учрашди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналига таяниб Кун сайтининг хабар қилишича. «Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок билан учрашишдан мамнунмиз» деб ёзган Саидов.

Ўзбекистон ва Германия ҳамкорлигининг кенг қамровли кун тартиби муҳокама қилинган, олий даражада эришилган барча келишувларни амалга ошириш жараёни ҳамда бўлажак тадбирлар жадвали кўриб чиқилган.

Май ойи бошида Берлинда бўлиб ўтган учрашувда икки давлат ТИВ раҳбарлари Ўзбекистон ва Германия ҳукуматлари ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларацияни имзолаган эди. Музокаралар олий даражадаги Ўзбекистон-Германия  саммити арафасида бўлиб ўтди.