Шавкат Мирзиёев ва Олаф Шольцнинг учрашуви бўлиб ўтди
(last modified Mon, 16 Sep 2024 09:54:09 GMT )
сентябр 16, 2024 14:54 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев ва Олаф Шольцнинг учрашуви бўлиб ўтди
    Шавкат Мирзиёев ва Олаф Шольцнинг учрашуви бўлиб ўтди

Бугун Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи ушбу мамлакат Федерал Канцлери Олаф Шольц билан музокаралари бўли ўтди.

Ўзбекистон Германияни ўзининг ишончли ва стратегик ҳамкори сифатида қабул қилиши, мамлакатларимизни чуқур тарихий илдизлар боғлаб тургани қайд этилди. Кейинги йилларда икки томонлама муносабатлар барча йўналишларда жадал ривожланиб бормоқда.

Ўзаро товар айирбошлаш ва қўшма лойиҳалар сони икки баробар ортгани мамнуният билан таъкидланди. Германиядан Ўзбекистонга инвестициялар ҳажми 5,5 миллиард долларга етди, шундан 4 миллиард доллар охирги 6 йилда жалб қилинган.

Ташриф доирасида ўтган қўшма бизнес-форум юксак баҳоланди. Унинг якунида умумий қиймати 9 миллиард долларлик савдо, инвестициявий ва технологик лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди.

"Яшил" энергетика, қазиб чиқариш, кимё, фармацевтика тармоқларида, транспорт инфратизулмасини ривожлантириш, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, инновация ва бошқа соҳалардаги кооперация лойиҳалари шулар жумласидан.

Германия компанияларининг Ўзбекистондаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “KfW”, “Deutsche Bank” банклари ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти билан кенг кўламли шерикликни ривожлантиришга келишиб олинди.

Германия ҳукумати Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилишини ҳамда Европа Иттифоқи билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имкон қадар тез имзолашини бундан буён ҳам қўллаб-қувватлашга тайёрлиги билдирилди.

Ўзбекистон ва Германия раҳбарлари ўртасида пресс-конфернция ҳам бўли ўтди.

Мирзиёев ва Шольц

 

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия федерал канцлери Олаф Шольц бугун, 16 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида икки мамлакатнинг етакчи компания ва банклари вакиллари билан учрашув ўтказди.

Тадбирда Германия Иқтисодиёт ва иқлимни муҳофаза қилиш вазирлиги парламент давлат котиби Михаэл Келлнер, Германия иқтисодиётининг Шарқий қўмитаси бошқарувчи директори Михаэл Хармс, “KNAUF”, “CLAAS”, “Mangold Consulting”, “Gunter Papenburg”, “Siemens Energy”, “Linde Group”, “Aurubis”, “FALK PORSCHE”, “Меtsо”, “Edison technologies”, “Ernst Klett”, “Siemens Healthineers”, “Herrenknecht”, “DB Engineering & Consulting”, “Svevind Energy Group”, “Rhenus”, “HMS Bergbau”, “Textima” каби етакчи компаниялар ҳамда “KfW Development Bank”, “AKA Bank” банкларининг раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.

Шавкат Мирзиёев учрашувнинг иштирокчиларини самимий қутлаб, тадбир тарихий Самарқанд шаҳрида ўтказилаётгани рамзий маънога эга эканини таъкидлади.

Кеча бўлиб ўтган олий даражадаги самарали музокаралар якунларига юксак баҳо берилди. Уларда Янги Ўзбекистон тараққиётининг иқтисодиёт тармоқларини чуқур трансформация ва модернизация қилиш бўйича асосий устувор йўналишлари қўллаб-қувватлангани алоҳида қайд этилди.

Германиянинг етакчи компания ва банклари билан Саноат ва технологик шериклик бўйича қабул қилинган стратегик дастур доирасида қўшма инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда жадаллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги келишувларга эришилгани учрашувнинг асосий натижаси бўлгани таъкидланди.

Ўзбекистон ва Германия ишбилармон доираларининг фаол ва амалий иштирокида ўзаро манфаатли шерикликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди. Бу "яшил энергетика", кимё саноати, "яшил водород" ишлаб чиқариш, машинасозлик, электротехника, тўқимачилик, фармацевтика саноати ва бошқа соҳаларда саноат кооперациясини назарда тутади.

Бугун Германия канслерининг Ўзбекистонга сафарни якунланди.