Абдуллоҳиён: сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги ғайриинсоний ҳужумлари ИШИД табиатига эга
(last modified Wed, 13 Dec 2023 07:21:31 GMT )
декабр 13, 2023 12:21 Asia/Tashkent
  • Абдуллоҳиён: сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги ғайриинсоний ҳужумлари ИШИД табиатига эга
    Абдуллоҳиён: сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги ғайриинсоний ҳужумлари ИШИД табиатига эга

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён Исроил босқинчи режимининг Ғазо бўлгасидаги асир фаластинликларга нисбатан ғайриинсоинй ҳатти-ҳаракатларини бу режимнинг ИШИД табиатига мисол ва далолат эканлигини айтди.

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  Женевада турли мамлакталарнинг ТИВ раҳбарлари жумладан арабий ва исломий  мамлакталари дипломатик етакчилари иштирокида   " Босқин остидаги Фаластин ҳудудларидаги инсон ҳуқуқларининг аҳволи,  инсон ҳуқуқлари бўйича умумжаҳон декларацияси ва халқаро гуманитар ҳуқуқлар" мавзусидаги  олий даражадаги вазирлар йиғилишида  Эрон ҳукуматининг Фаластин инқирози ҳолати ва сионистик  режимнинг ваҳшиёна ва жиноий ҳужумларини давом этиши натажисида Ғазо сектори ва Ғарибй соҳилдаги ҳалокатли  гуманитар шароитлар ҳақидаги қаришлаини  изоҳлаб берди.

Эрон дипломатик хизмати раиси ўз сўзларида  сўнгги икки ой давомида Ғазода сиоинстик режимнинг фаластинликларга қарши ҳужумлари шубҳасиза уруш жиноятлари ва геноциднинг яққол намунасидир деб эълон қилди.

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари шунингдек халқаро ҳамжамият , БМТ ва БМТ Хавфсизлик Ташкилоти Кенгашининг зудлик билан сионистик режимниг Ғазо бўлгасига қарши ҳужумларини тўхтатиш учун самарали чоралар кўриши ва  инсонпарварлик ёрдам юборши мажбуриятини  сўради.

Абдуллоҳиён сўззларининг бошқа қисмида сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги фаластинликк асирлар ва маҳбусларга нисбатан ғайриинсоний ҳатти ҳаракатларини Исроил режимини ИШИД табиатига мисол ва аломат сифатида билди.

Исроил апартеди режимининг Ғазода фаластинликларга қарши ваҳшиёна ва шафқатсиз ҳужумларини тўхтатиш учун  зудлик билан чора кўрмаслик уруш кўламининг минтақадаги мавжуд вазиятидан ташқари кенгайишига сабаб бўлади деб аниқлик киритди Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён.