Эрон ТИВ раҳбари сионист режимнинг Ғазога ҳужумлари давом этаётгани ҳақида огоҳлантирди
(last modified Tue, 12 Dec 2023 08:08:48 GMT )
декабр 12, 2023 13:08 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари сионист режимнинг Ғазога ҳужумлари давом этаётгани ҳақида огоҳлантирди
    Эрон ТИВ раҳбари сионист режимнинг Ғазога ҳужумлари давом этаётгани ҳақида огоҳлантирди

Эрон ТИВ раҳбари босқинчи сионистик режимни Ғазо бўлгасига ҳужумлари давом этаётгани ҳақида огоҳланириб Ғазо секторидаги ҳужумлар зудлик билан тўхтатилмаса минтақада жиддий хаос ва "портлаш" содир бўлиши эҳтимоли бор деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининнг ўзбек тилидаги сйтининг хабар қилишича,  Эрон Ислом респубилкаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён душанбага ўтар кечаси Хитой ТИВ раҳбари Ван И билан телефон орқали суҳбатида кўп томонлама ва минтақавий алоқалар, хусусан Фаластиндаги сўнгги воқеалар юзасидан  фикр алмашди.

Эрон ТИВ раҳбари АҚШнинг Ғазо бўлгасидаги геноцидни тўхтатиш  резолюясига вето қўйишидан норозилигини билдириб, Хитойнинг минтақада тинчлик ва барқорликни ўрнатиш йўлидаги конструктив саъй-ҳаракатларига  ва Ғазо бўлгасига қарши урушни тўхташида фаол рол ўйнаш зарурлигига тўхталиб ўтди.

Абдуллоҳиён ўз сўзларида минатқа хавфизлиги барчамиз учун муҳим ва бу хусусда Эрон Ислом Республикаси минтақа давлатлари билан бир неча бор маслаҳатлашувлар ўтказди деб қушимча қилди. У шунингдек минтақадаги уруш кўламини кенгайиб Ғазога қилинган ҳужумлар зудлик билан тўхтатилмаса, минтақада жиддий хаос ва "портлаш" эҳтимоли бор ва назорат барча тарафдорларининг қўлидан чиқиб кетади деб огоҳлантирди.

Эрон ТИВ раҳбари бу суҳбат жараёнда афсуски АҚШ томони уруш кўламини янада кенгайтириш хавфини тўғри тушунмаяпти. Оқ уйнинг  иттифоқчиси  Бинямин Нетяҳунинг ҳаёти фақат уруш ва геноцид давом этишидир, аммо  минтақадаги вазият эса шундай қолмайди. деб маълум қилди.

Хитой ТИВ раҳбари Ғазо бўлгасида ўт очишни тўхтатиш резолюциясига вето қўйилганидан афсусда эканлигини билдириб, Хиой учун Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва зудлик билан гуманитар ёрдам жўнатиш муҳим деб таъкидлади.

Хитой ТИВ раҳбари Ван И ҳам БМТ Бош Ассамблеясининг бўлажак сессияси минтақада ўт очишни тўхтатиш режимини ўрнатиш учун имконият бўлишига умид билдирди.