декабр 09, 2023 12:32 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари : АҚШнинг сионистик режимни қўллаб-қувватлаши оташкесимни ўрнатишга тўсқинлик қилмоқда
    Эрон ТИВ раҳбари : АҚШнинг сионистик режимни қўллаб-қувватлаши оташкесимни ўрнатишга тўсқинлик қилмоқда

Эрон ТИВ раҳбари БМТ Бош котибининг бу ташкилот Низомининг 99-моддасини фаоллаштириш борасидаи ҳаракатини олқишлаб, АҚШни сионистик режимни қўллаб-қувватлаши Ғазо бўлгасида ўт отишни тўхташига эришишга тўсқинлик қилаётганини таъкидлади.

БМТ тарихида атиги 9 марта қўлланилган 99-модда бу ташкилот Бош котибига Хавфсизлик кенгаши аъзоларини шошилинч  йиғилишга таклиф қилиш ва " дунё хавфсизлиги ва тинчлиги" хавф остида эканлигини ҳис қилган ҳолларда улардан шошилинч чоралар кўришни сўраш имконини беради.

Абдуллоҳиён БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш билан телефон суҳбатида, Фаластиндаги воқеалар юзасидан дипломатик алоқалар ва маслаҳатлашувларнинг давом этишини таъкидлаб, БМТ  Низомининг 99-моддасидан фойдаланиш халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш йўлидаги  жасоратли қадам бўлди, буни эса бутун дунё жамоатчилик фикри қўллаб-қувватламоқда деб эълон қилди.

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Ғазо секторидаги жанубидаги оғир инсоний аҳволга, қишда аёллар ва болаларнинг Ғазо бўлгаси жанубидаги чўлларда кўчирилиши ва сарсон бўлишига ишора қилиб, Исроил режимининг жиноятларига қарши курашни тезлаштириш ва Фаластин фуқароларини қўллаб-қувватлаш, хусусан инсонпарварлик ёрдамини жўнатиш учун Рафаҳ чегарасини зудлик билан очиш ва мажбурий миграцияни тўхтатишга чақирди.

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён   Фаластин қаршиилк ҳаракатлари етакичлари билан бўлиб ўтган телефон суҳбатига тўхталиб, токи АҚШ сионистик режим жиноятлари ва урушни давом эттиришни қўллаб-қувватласа, уруш кўламининг кенгайишигина эмас балки минтақдаги вазиятни назорат қилиб бўлмайдиган портлаш эҳтимоли ҳам мавжуд деб аниқлик киритди.

Телефон орқали суҳбатида БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш ҳам Ғазо бўлгасидаги гуманитар вазият ҳалокатли ва БМТ Низомининг 99-моддаси 1989 йилдан бери фаолаштирилмаган, аммо Ғазо бўлгасида Фаластиндаги вазият сабабли бу жараён фаоллашади ва Ғазо бўлгасида зудлик билан ўт очишни тўхтатиш зарурати ўтмишдагидан кўра кўпроқ сезилиб гуманитар тўхташ ўрнатилиши ва минатқа кескинликининг тарқалишининг олдини олиш керак  деб таъкидлади.

БМТ Бош котиби  Фаластин ҳуқуқлари амалга ошгунича ва БМТ томондан тасдиқланган аввлаги резолюциялар асосида, Фаластин давлати ташкил этилмагунича бу саъй-ҳаракатларни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.

Ёрлиқ