декабр 22, 2023 18:47 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: ҳудудий яхлитлигимиз ва суверенитетимиз борасида ҳеч бир томон билан музокара қилмаймиз
    Эрон ТИВ раҳбари: ҳудудий яхлитлигимиз ва суверенитетимиз борасида ҳеч бир томон билан музокара қилмаймиз

Эрон ТИВ раҳбари Россия ТИВ раҳбари билан телефон орқали суҳбатида, Теҳрон ҳукумати Эрон Ислом республикасининг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини ҳурмат қилиш масаласида барча томонларга нисбатан жиддий позиция тутади деб айтди.

Бугун Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан телефон суҳбатида,  у билан Жанубий Кавказдаги сўнгги ўзгаришлар, Фаластин ва Ғазо бўлгасидаги вазият ҳамда баъзи икки томонлама ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашди.

Суҳбатда Эрон ТИВ раҳбари  Озарбойжон республикаси ва Арманистон ўртасида тинчлик келишувига эришиш учун олиб борилаётган музокаралар жараёнига ижобий баҳо бериб баъзи хорижий томонларнинг минтақага аралашувининг салбий оқибатларига тўхталиб минтақадаги давлатларнинг имкониятларидан фойдаланиш зарурлигига урғу берди ва минтақа давлатлари Озарбойжон республикаси ва Арманистон ўртасида тинчлик ўрнатиш ва хавфсизликни таъминлашда конструктив рол ўйнаши мумкинлигини эслатди.

Амир Абдуллоҳиён шунингдек Марокашда ўтказилган Араб -Россия ҳамкорлик форуми 6-чи йиғилиши баёнотининг бир қисмига жавобан Эроннинг 3 ороли Эрон ҳудудий яхлитлигининг бир қисми эканлигига ишора қилиб, Эрон Ислом республикаси бу борада ҳар бир томоннинг ҳар қандай даъвосини бутунлай рад этади деб эълон қилди.

У Москва ва Теҳрон ҳукуматлари ўртасидаги ижобий ва ўсиб бораётган муносабатларни ҳам таъкидлаб, мамлакатлар суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш мамлакатлар ўртасидаги муносабатларнинг асосий тамойилларидан бўлиб Теҳрон ҳукумати Эроннинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитети масаласида ҳеч бир томон билан келишмовчиликка эга эмас деб изоҳлади.

Россия ТИВ раҳбари Сергей  Лавров ҳам телефон орқали бу суҳбатда яқинда Теҳронда бўлиб ўтган  3+3 минтақавий механизм йиғилишига тўхталиб Озарбойжон республикаси  ва Арманистонга тинчлик келишувга эришиш ва унинг амалга оширилишини таъминлаш бўйича минтақавий механизмни яратиш жараёнига ёрдам бериш учун қайд этилган давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини ҳам маълум қилди.

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Эроннинг Жанубий Кавказда тинчлик ўрнатишга ёрдам беришдаги роли муҳим ва конструктивдир деб  қўшимча қилди.

У сўзларининг бошқа қисмида Москва Теҳрон ўртасидаги муносабатларни стратегик аҳамиятга эга бўлганини баён этиб Эрон Ислом республикасининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги Россия томондан доимо ҳурмат қилинган ва Москванинг бу расмий сиёсатига ҳеч қачон шубҳа бўлмаслиги керак. Марокаш йиғилишинг баёнотини тайёрлаш бўйича музокаралрада биз Эрон суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга аниқ эътибор қаратдик деб айтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний ҳам  Марокашда бўлиб ўтган  Араб-Россия ҳамкорлик  форуми йиғилиши баёнотида Эроннинг   3 лик ороллари хусусидаги иддаоларларни рад этиб,  Эроннинг 3 оролларига оид ушбу баёнот мазмауни асоссиз бўлиб уни кескин қоралаймиз деб изоҳлаганди.

Ёрлиқ